Керри Шомдаги муборак қўзғолондан келадиган хавфни ҳис қилгани сабабли Америка манфаатларини таъминлаш ва яҳуд давлати чегараларини мустаҳкамлаш учун минтақа бўйлаб сафар қилмоқда

0
646

Матбуот баёноти

Керри Шомдаги муборак қўзғолондан келадиган хавфни ҳис қилгани сабабли Америка манфаатларини таъминлаш ва яҳуд давлати чегараларини мустаҳкамлаш учун минтақа бўйлаб сафар қилмоқда

Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри яҳуд давлати, Аббос режими, Иордания ва Саудияга сафари чоғида яҳуд давлати бош вазири Нетаняху билан учрашиши олдидан АҚШ «Исроил»ни – у ўзини-ўзи ҳимоя қилиши ва мустаҳкам бўлиб қолиши учун – қўллаб-қувватлашда давом этажагини таъкидлади. Унинг бу сафари «Исроил»нинг қонунчилик ишлари бўйича вазирлик қўмитаси Иорданиянинг қуйи қисмини қўшиб олиш ҳақидаги қонунга рози бўлган бир пайтда бўлиб ўтди.

Биз Керрининг бу ифлос сафари, Қўшма Штатларнинг Ислом Умматига адоват қилиб, Ислом ва мусулмонларга ўзининг чексиз нафратини намоён қилиб, Шом заминидаги мўминлар қўзғолонидан қўрқиб берган бу баёноти қаршисида тоғут Американинг ташқи ишлар вазири Керрига қуйидагиларни таъкидлаймиз: Сенга малайларинг ҳар қанча бўйсунишмасин, ҳарчанд итоат қилишмасин, минтақада давлатинг нуфузини кенгайтириш учун ҳамда куфр базаси, найзаларинг учи ва минтқадаги амалиётларинг маркази, асоси бўлган яҳуд давлати ва унинг чегараларини мустаҳкамлаш учун қилаётган бу ҳаракатларинг – инша Аллоҳ – ҳаргиз амалга ошмайди. Чунки Аллоҳнинг мўминларга Халифалик бериш тўғрисидаги ваъдаси албатта амалга ошади, Шом ва минтақадаги сенларнинг нуфузинг яқинда барбод бўлади, давлатинг бошига қора булутлар қоплайди, яҳуд давлати – унинг қалъаларини ҳар қанча мустаҳкамлама – албатта илдизи билан суғуриб ташланади, Умматдан сенларга хавотирланиб турган нарсаларинг етади. Аллоҳ Таоло айтади:

«Биз ер юзида хорланган кишиларга илтифот кўрсатишни, уларни пешво зотларга айлантиришни ва уларни ворислар қилишни истаймиз. Яна уларни ўша ерда барқарор қилиб, Фиръавн ва Ҳомонга ҳамда икковининг лашкарларига улар томонидан ўзлари хавфсираб туришган нарсани кўрсатиб қўйишни (истаймиз)»                                                [Қасас 5-6]

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари муборак Шом ва Фаластин заминларига бўлган ҳар қандай шаклдаги кўз олайтириш ва тил бириктиришни ҳамда Америка етакчилигидаги Ғарб режаларига бўлган ҳар қандай итоатгўйликни рад қиламиз. Зеро, Америка ўз қўллари билан ва исломий юртлардаги малай ҳокимлари ёрдамида ҳамма жойда мусулмонларни қирғин қилмоқда, ўз манфаатларини, нуфузини ҳимоя қилиш йўлида мусулмонларни сўйиш, қирғин қилишда бир лаҳза ҳам сустлашмаяпти. Қаззофий, Муборак, Ибн Али ва Абдуллоҳ Солиҳлар ҳоли нима кечгани барчанинг эсида.

Эй мусулмонлар!

Америка туғёнини тийиб, ер куррасида шармандаларча мағлуб қилишга фақат Халифлик давлати қодир. Аллоҳнинг изни ила, ушбу давлатнинг тикланишига жуда оз қолди. Шундай экан, сизни уни барпо этиш йўлида ҳаракат қилишга даъват қиламиз, чунки сизнинг азизлигингиз ҳам, улуғлигингиз ҳам, Роббингиз ризоси ҳам шу Халифалик давлати биландир. Шу давлат билан душманингизни қайтара оласиз, тор-мор қиласиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Иорданиядаги матбуот бўлими

Электрон почта: jordan_mo@hizb-ut-tahrir.info

NO COMMENTS