Тожикистон ва Қирғизистон ўзаро чегаралардаги баҳсли ҳудудларни биргаликда назорат қилишга келишиб олишди. Бу ҳақидаги келишувга икки давлат ўртасидаги чегараларни белгилаш ва ўзгартириш бўйича Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида эришилди.
Бу йиғилишда, Қирғизистон делегациясига бош вазирнинг хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва чегара масалалари бўйича ўринбосари Тўкон Мамитов, Тожикистон томонидан бош вазир ўринбосари Муродали Алимардон бошчилик қилди.
“Биргаликда назорат қилишдан мақсад – жамоат хавфсизлиги, фуқаролар ва транспорт воситаларини баҳсли ҳудудларда эркин ҳаракатланишини таъминлашдан иборат”лиги айтилмоқда.
Икки давлат расмийлари ўтиб бораётган йил учун иш ва маслаҳат графигини белгилаб олишди. Қўшма назоратни тартиблари 9 январ куни Тожикистоннинг Соғд вилояти Исфара шаҳрида бўлиб ўтган ишчи учрашувида белгилаб олинди. Бундай қўшма назорат гуруҳи таркибига, чегара қўшини хизматчилари, милиция бўлими ва бошқа куч ишлатар тузулма вакиллари киритиладиган бўлди.