Оч қоринга дабдаба…

582
0

Ялтада (6)

 2013 йил натижаларига кўра, Россия (273,8 млн. доллар), Виргин ороллари (114,3 млн. доллар) ва Кипр (26,9 млн. доллар) билан бир қаторда Ўзбекистон ҳам Ялтага инвестия ётқизган асосий давлатлар қаторига кирди.

Ўтган йили Ўзбекистон ҳукумати Қримдаги “Ўзбекистон” соғломлаштириш марказини қайта жиҳозлаш ва янги пансионатлар ташкил этиш учун 25,4 миллион доллар сарфлаган.

Ялтадаги “Ўзбекистон” санаторийси Қримда биринчилардан бўлиб иш бошлаган соғломлаштириш марказларидан биридир, у ўз фаолиятини 1924 йилда Бухоро Амирлигининг ёзги қароргоҳи ҳисобланар эди. Санатория Ўзбекистон республикасини шахсий мулки ҳисобланади.

Ўзбекистон бугунги кундаги оғир иқтисодий ҳолатда, аҳолисини аксар қисми қашшоқлик даражасида кун кечириб, қозони ойлаб гўшт кўрмай, миллионлаб одамлар пул топиш илинжида қўшни давлатларига чиқиб мардикорчилик, ҳаммолик қилиб, ҳорлик ва зорликларда кун кечириб, жасадлари тобутларда келаётган бир вақтда, аёллар эса тирикчилик учун мардикор бозорларига чиқиб, иш излаб юрган ва ҳатто иложсизликдан ўз таналарини сотишга мажбур бўлаётган бугунги кунда, бундай улкан маблағлар сарфлаб барпо этилган бундай иншоотлардан оддий аҳолига қандай наф бор? Оддий аҳоли ўз рўзғоридан ошиниб Ялтага бориб дам олгани ёки соғлигини тиклаш учун боришликка қурби етадими? Бундай дабдаба-ю асъасани кимга кераги бор?

 Аслида ҳар бир давлат ўз фуқароларини иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан таъминлаши, уларни ўз ҳимоясига олишлиги зарур бўлгани ҳолда, Ўзбекистонда эса буни акси бўлмоқда. Мана шу иншоотга сарфланган маблағ эвазига завод ёки фабрикалар қурилиб, ҳеч бўлмаганда кундалик эҳтиёжга етарли миқдорда маош билан таъминланганда, минглаб одамлар иш излаб чет давлатларга чиқишликка, аёллар эса йўқчиликдан фохишалик қилишликка мажбур бўлмаган бўлар эди. Неча йиллардан бери қиш ойларида электр энергияси йўғлигидан қийналаётган ҳалққа қўшни Қирғизистон республикасидан электр сотиб олганда, халққа енгиллик бўлган бўлар эди.

 Ўқитувчию шифокорларни, илм олаётган талабаю аспирантларни, мажбурий равишда пахта далаларига хайдаб, уларни соғлик ва аҳволларига қарамай пахта тердириб, ундан келган даромадни ўз ўрниларига сарфлаганда, қишлоқ ҳудудларида жойлашган 60% аҳоли феодал тузуми давридагидек қўлидан кетмон, белидан этак тушмай юрмаган, ўзидан чиққан газни Россия ва Хитойга сотиш ўрнига ўз ҳалқига берганида, қишда туғриқхонада гўдаклари совуғдан музлаб ўлмаган бўлар эди.

 Каримовни мусулмонлар елкасига ўтказиб қўйган мустамлакачи давлатлар эса, моддий манфаат турганда демократия, инсон ҳақ-ҳуқуқларидан ҳеч иккиланмай кўз юмишади. Минглаб одамларни қирғин қилиниб, қамоқларга ташланишлиги, юзлаб маҳбусларни ғайри инсоний қийноқлар билан ўлдирилишлиги, Ўзбекистондаги таббий бойликлар ортида уларни кўзларига кўринмай қолади. Демократия “яловбардори” ва инсон ҳуқуқлари “қўриқчиси” бўлган бу мустамлакачи давлатлар моддий манфаатларни қўлга киритишлик учун ўз тамоилларидан ҳам воз кечишади.

 Исломда эса ҳар-бир шахсни асосий эҳтиёжларини таъминлаш давлатнинг бўйнидаги вожиб вазифа бўлиб, жамиятдаги барча инсонларни асосий эхтиёжлари тўла қондирилмай туриб, камолий эхтиёжларига бир тийин ҳам сарфланмайди. Ишсизлик муаммосини ҳал қилишликда шахсни ҳолатига қарайди, агар ҳунурманд бўлсаю аммо дастмояси бўлмаса байтулмолдан унга дастмоя ажратиб беради.

Хазрати Умар (р.а) Ироқдаги мусулмонларга қайтариб бермаслик йўли билан буғдой бергани сингари. Свет, газ ва нефт сингари умумаҳалқ мулки бўлган бойликларига якка шахслар эгалик қилишларига йўл қўймайди. Бу бойликлардан тушган киримни Халифа ўз ижтиҳодига мувофиқ Умматга манфаати бор деб билган ўринларга сарф қилади.

 Ислом молни барча фуқаро ўртасида айланиб юришини вожиб қилиб, бир гуруҳ одамлардагина чекланиб қолишини тақиқлайди. Аллоҳ Таоло айтади:

كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ

„Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун”. [59:7]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here