Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Иброҳим Хаббоснинг парик кийишга оид саволига жавоб
Савол:
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин ва бу қилаётган амалингиздан бизни манфаатлантирсин. Лекин бу ерда саволнинг бир жиҳатига жавоб берилмаган. Буни тўғрилаб қўйсангиз яхши бўларди. Бу жиҳат: унинг куллия ҳукми нима? Яъни агар аёл уйида бўлса, парик кийиши жоизми ёки бу соч уловчи ва улатувчининг ҳукмини оладими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Дарҳақиқат биз бу масалага, парик кийиш зийнатланиш ҳисоблангани учун парик кийиб кўчага чиқиш жоиз эмас деб жавоб бериб саҳифамизда нашр қилган эдик. Биз яна айтган эдикки, умумий ҳаётдаги кийимда уч ҳолат шарт қилинади. Булар: авратни ёпиш, зийнатнинг бўлмаслиги ва жилбоб кийиш. Парик кийиш зийнатланишдир. Шунинг учун парик кийиб кўчага чиқиш рўмол уни тўлиқ ўраган бўлсагина жоиз.
Агар сиз «куллия» деган сўзингиз билан аёлнинг университет куллияси (факультети)га боришини назарда тутган бўлсангиз, бу жоиз эмас. Аммо уни уйида кийиши, агар уни фақат маҳрамлари ва эригина кўрса жоиз. Аммо эрининг ака-укаси ҳам кўрадиган бўлса, бошидаги парик кўриниши жоиз эмас.
Аммо парикни соч уловчи ва улатувчи маъносида дейиш нотўғридир. Чунки восила (соч уловчи) сочининг устидан парик киювчи эмас, балки сочини узун қилиш учун сочига бошқа соч уловчи аёлдир. Бу қаерда бўлса ҳам, ҳатто уйида бўлса ҳам ҳаром. Бухорий Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилган ҳадисда Набий A:
«لَعَنَ اللَّهُ الوَاصِلَةَ وَالمُسْتَوْصِلَةَ…»
«Аллоҳ соч уловчи ва улатувчи аёлни… лаънатлади», дедилар.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта