«Эркаклар ва аёллар ўртасини ажратиш» атрофидаги мунозара

0
626

Матбуот баёноти

Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

«Эркаклар ва аёллар ўртасини ажратиш» атрофидаги мунозара

Мускулли либераллар ўзларининг қийматларини мусулмон диаспорага мажбурлаб ўтказиш учун яна муслима аёлларни нишонга олмоқда

Бош вазир Дэвид Кэмероннинг юрт қаршисидаги улкан сондаги муаммоларга қарамай муайян бир диаспора вакилларининг тадбирлари чоғида эркаклар ва аёллар сафларини ажратиш муаммосига эътиборни қаратиши ғалати ҳол. Кэмероннинг исломий жамиятлар университетларда ўтказадиган тадбирлар чоғида мусулмон эркак ва аёлларнинг алоҳида ўтиришларига рухсат беришга қарши чиқиши ҳамда Чука Уммунанинг агар лейбористлар ҳокимиятга келадиган бўлса улар бу каби ишларни ман қилиши ҳақидаги ваъдаси либерал кучларнинг мусулмонларга – улар либерал қийматларни қабул қилишлари учун – зарба бериш борасида мусобақа қилишаётганига далолат қилади.

Ҳизб ут-Таҳрир – Британия аёллар бўлимининг вакиласи Шаҳона Хон бунга қуйидагича изоҳ беради: «Мусулмонлар тадбирларида эркаклар ўриндиқларини аёллар ўриндиқларидан ажратиб қўйилиши исломий диаспора ҳаётидаги табиий ишдир. Исломий жамиятлар Британиянинг барча томонлардаги университетларида уюштираётган тадбирларда ҳам ўнлаб йиллардан буён ҳолат айнан шундай. Гарчи Кэмерон ва унга ўхшаганлар буни инкор қилишса ҳам.

Бу масала атрофида уюштирилган шов-шувлар икки хил стандартларни татбиқ этишнинг бир кўринишидир. Чунки Британияда бошқа вазиятларда эркак ва аёллар ўртасини ажратиш  оддий ҳолатдир. Британияда бир хил жинсли (фақат болалар ёки фақат қизлар ўқийдиган) мактаблар жуда кўп, жумладан Дэвид Кэмерон ўқиган Этон коллежи ҳам. Британия қонунига кўра соғлиқни сақлаш миллий системасига қарашли касалхоналар эркак ва аёллар ўртасини ажратишда камчиликка йўл қўйишса жаримага тортилиши мумкин. Аксар спорт тадбирларида ҳам эркак ва аёлларнинг ажратилиши табиий иш ҳисобланади. Давлат муассасаларида кийим алмаштириш хоналарининг умумий бўлиши, ҳатто либерал жамиятларда ҳам кўпчилик учун кутилмаган зарба бўлади.

Лекин шунга қарамай, мусулмонлар ўз имонларидан келиб чиқиб эркак ва аёлларнинг алоҳида ўтиришини қабул қилган пайтда айрим либерал шарҳловчилар «мусулмонлар экстремистик кўринишларни тиқиштириш орқали «Британия табиати»ни ўзгартиришга уринмоқдалар» деб ҳайқиришади.

Уларнинг: эркак ва аёлларни алоҳида ўтқизиш аёлларга зулм бўлади ва уларнинг қадрини туширади деган даъволари асоссиз. Чунки муслима аёлларнинг ўзлари мажлисларда алоҳида ажралиб ўтиришни талаб қилмоқда. Уларнинг овозлари асосий ахборот воситалари томонидан бўғилган. Бироқ улар университетларда мажлисларда икки жинс ўртасини ажратиш аёлларнинг ўз фикрлари ва овозларини билдириш тариқатига таъсир қилмаслиги ҳақида гапиришмоқда. Балки уларни ўзлари хоҳлагандай ўтиришдан маҳрум қилиш уларни университет ҳаётида қатнашиш ҳуқуқларидан маҳрум қилишдир.

Тадбирлар чоғида эркак ва аёлларнинг алоҳида ўтириши исломий диаспорадаги эътиборли исломий кўринишдир. Буни экстремистик кўриниш деб аташ уйдирма ва бутун исломий диаспорага экстремист тамғасини ёпиштиришга ҳаракат қилишдир. Бу эса илмоний низом мероси бўлиб, у бутун диаспорани ё илмоний меъёрларни қабул қилишга ё жамиятдан ажралиб қолишга мажбур қилади.

Бундан ташқари, агар муслима аёллар мажлисларда алоҳида ўтиришни исташса университетларни ташлаб масжидга боришсин деган гап-сўзлар илмоний низомнинг имон аҳлига нисбатан мутаассиблигини, Британиядаги кўп партиявийликнинг ёлғонлигини ва либерал кучларнинг миллатчиликдан йироқ бўлишга ожизлик қилаётганини кўрсатади.

Кэмерон ўзининг мускулли либераллиги билан фахрланаётган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ у ва унга ўхшаганлар кўпчилик одамлар, хусусан муслима аёллар наздида бошқаларнинг ҳисобига ўз мушакларини кўрсатиб мақтанадиган ёш болалар кабидир.

Биз, бу турдаги муомалага қарши туришнинг энг афзал йўли аёлларнинг ўз исломий қийматларини маҳкам ушлашлари ва бу қийматларни тўлиқ ишонч билан бошқаларга баён қилишлари деб биламиз».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Британиядаги

матбуот бўлими

Электрон почта: press@hizb.org.uk

Веб саҳифа: www.hizb.org.uk

Телефон: +44 (0) 7074 192400

NO COMMENTS