Асад режими «Женева-2»га ҳозирлик кўриб 28 гўдакни қатл қилди

548
0

01

Матбуот баёноти

Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Асад режими «Женева-2»га ҳозирлик кўриб 28 гўдакни қатл қилди

2013 йил 28 декабр душанба куни Суриядаги инсон ҳуқуқлари манбасининг хабар қилишича, якшанба куни қўзғолончилар назорати остидаги Ҳалаб шаҳри маҳалларига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида 28 гўдак шаҳид бўлган! Маҳаллий координацион комиссия хабарига кўра, «якшанба тонгида Асад режими ҳаво кучлари озод қилинган Ҳалабга қутурганларча ҳужум қилиб, ҳарбий самолётлар ёрдамида портловчи бочкалар ва бомбалар ёғдиришди».

Ҳалаб шаҳри ўтган бир неча кун орасида қўзғолончилар назорати остидаги маҳаллаларга қатор кенг кўламли қақшатқич ҳужумларнинг гувоҳи бўлди… Шу тарзда жинояткор баасчи режим Суриянинг барча шаҳарларини вайрон қилишда, уйларга бомба ёғдириб, аҳолиси билан кўмиб ташлашда давом этмоқда, ўзининг жинояткорлик услубларида устаси фаранг бўлиб кетди. Масалан, 400 килограмм порох жойлаштирилган ва ҳар иккитасининг қуввати битта «Скад» ракетасига тенг келадиган бочкаларни самолётлардан ташлаб, нишонга олинган маҳаллаларда улкан вайроналар содир этди. Бу бочкалардан харобалар орасидан болаларини ёки оилаларини қидираётган аёллар ҳам, ота-онаси ва ака-укаларини қидириб у ёқдан бу ёққа чопаётган гўдаклар ҳам омон қолмаяпти. Қутқарув гуруҳлари ҳар бир ҳодиса жойига етиб бора олмаяпти, чунки бунга аҳолиси устига ўпирилиб уларни кўмиб ташлаган уйлар харобалари ва бутун минтақани ўз домига тортган қаттиқ қор бўрони тўсқинлик қилмоқда. Аммо шундай бир вазиятда, Кипрда данияликлар ва норвегияликлар гуруҳи Сурия кимёвий қуролларининг биринчи партиясини йўқ қилишга тайёр туришибди ҳамда бутун дунё ушбу қўзғолон аҳлига қарши тил бириктириш учун «Женва-2»га тайёргарлик кўряпти…

Эй Ислом Уммати!

Асаднинг ҳамда қўзғолонингизни ва исломий бошқарувга бўлган талабингизни бўғиб ташлашга уриниб, унинг бошқарув муддатини янада узайтиришга уринаётганларнинг жиноятларига шунча сукут сақлаганингиз камми?! Қалбларни қон йиғлатувчи кесиб ташланган, ёқиб юборилган тана аъзолари ва жасадлар манзаралари, тул аёллар нолалари, етим қолган гўдакларнинг ҳайрон тентираб юришларига қарши реакциянгиз бор-йўғи қораловчи ва инкор қилувчи иборалар бўлгани ақлга сиғадими?! Биродарларингизнинг қалин қор устида, очиқ ҳавода ётишганини, кўплаб болалар совуқдан жон таслим қилаётганини кўра-била туриб, уларга ҳеч қандай ёрдам бермасдан бемалол яшашда қандай давом этяпсиз?! Бу қочқинларни Туркия, Ливан ва Иорданиядаги лагерларда қорли бўрон қаршисида оч-наҳор, яланғоч аҳволда ташлаб қўйган ҳукуматларга қандай қўл қовуштириб қараб турибсиз?! Бу бечоралар қонлари томирларида музлаб қолаётганига, руҳлари эса Роббилари ҳузурига кўтарилиб, сизнинг ёрдам бермай, улардан воз кечганингиздан шикоят қилаётганига қандай чидаяпсиз?! Бу ҳукуматларнинг ҳаммаси аллақачон: бу қочқинлар бизга ортиқча муаммо бўлди, деган даъвони қилишди ва уларни фақат лагерга жойлаб қўйишди-да, кейин уларни об-ҳавонинг раҳми келишига ташлаб қўйишди, аммо об-ҳавонинг ҳар қанча инжиқлиги ҳам бу ҳукуматлар шафқатсизлигичалик оғир бўлмади! Ана, Асад ҳукумати уларни қаерга борса ортларидан қувиб қиряпти, сўйяпти, бомбардимон қиляпти… Сиз эса шаҳидлар, жароҳат олганлар ва қочқинлар сонини санаш билан оворасиз!!

Эй мусулмонлар қўшинлари!

Бу тоғутнинг уч йилдан буён кечаю кундуз бегуноҳ инсонларга қарши қирғин содир этаётганини кўриб туриб, улар олдидаги ўз бурчингизни адо этишингиз учун наҳот қонингиз қайнамайди?! Ҳукуматларингизнинг биродарларингизга миқ этмай туришганидан эркаклик ғурурингиз қўзғалмайдими?! Ахир, улар қочқин биродарларингизни ёрдамсиз ташлаб қўйишди, қулоқларини беркитишиб олиб, миқ этмай туриб олишлари етмагандек, уларга қарши қонхўр Асад билан тил бириктиришди, кейин қочқинлар улардан ёрдам сўраб келишганда эса, уларни ёзнинг жазирамасида, қишнинг қаҳратонида ўлим лагерларига ташлашди. Орангизда ўз армиясини Ислом ва мусулмонларга нусрат беришга, машаққат остида қолиб, кечаю кундуз ёрдамга чақираётган аёллар ва болаларга ёрдам қўлини чўзишга буюрадиган бирорта тўғри йўл тутувчи генерал йўқми?!

Сизнинг ҳам, умматингизнинг ҳам ҳокимларингиз зулми ва зўравонлигидан қутқариш йўли фақат битта, у ҳам бўлса, Исломга ва Ислом давлатини тиклашга ҳаракат қилаётганларга нусрат-ёрдам бериш йўлидир. Ислом давлати ўзининг темир қўллари билан барча золимлар, уларнинг ёрдамчилари ва гумашталари қўлларини уриб синдиради. Огоҳ бўлингки, ҳақиқат жангоҳи қайсию ботил жангоҳи қайси экани аллақачон ҳаммага аён бўлиб қолган. Бас, охиратингизни ўйлаб, мусулмонлар томонга ўтинг, ана шунда яхши қўмондоннинг яхши аскарларига айланасиз, Аллоҳнинг изни ила, дунёю охират саодатига ноил бўласиз.

«Сизлардан фатҳдан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва жанг қилган кишилар баробар бўлмайди, улар кейинроқ инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар, барчаларига Аллоҳ яхшиликни ваъда қилган, Аллоҳ килаётган амалларингиздан хабардор»                                                                                                                               [Ҳадид 10]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аёллар қисми

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

Факс: 00961 130 75 94

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here