“Қумтор” масаласи бўйича бизни кучимиз етмади

570
0

0,0

Канаданинг Centerra Gold Inc компанияси билан олиб борилган сўнги музокаралар натижаси кўриб чиқилган парламент йиғилишида Бош вазир Жонтўра Сатбалдиев “Қумтор” қўшма корхонаси лойиҳасини амалга ошириш бўйича Қирғизистон улушини 67 фоиз қилиб ошириш учун ҳукуматни кучи етмади”, – деди.

Унинг сўзларига кўра, вазирлар махкамаси олдида музокаралар олиб бориш ёки масалани суд орқали ечиш каби иккита йўл бор эди.

“Биз судлаша олмаймиз, чунки яхши натижаларга эришиш мураккаб бўлар эди. Аммо, парламент биздан сўраганидек, қўшма корхонанинг 67 фоизлик улишига эришиш учун кучимиз етмади”, –  дея тушинтириш бериб ўтди бош вазир.   

“Ата Мекен” фракциясидан депутат Тошпўлот Балтабаев, вазирлар махкамаси парламент топшириғини бажариши шарт, агар буни уддасидан чиқолмаса бош вазир истефога кетиши зарурлигини, белгилаб ўтди.

Туркистон:

Ваниҳоят Қирғиз ҳукумати ҳам, халқаро системанинг коррупциялашганини тан олди. Хатто булар хақ бўлганларида ҳам, катта давлатлар манфаатига қарши ҳеч нарсани ўзгартира олишмайди. Хатто бу демократиянинг асоси бўлган халқ ҳохиши бўлганида ҳам. Чунки халқаро сиёсат демократияга аллақачон тупурган, бизга ўхшаш сўқир давлатларгина унга ишониб, интилиб келяпмиз. Халқаро ташкилотларнинг барчаси ўша катта етакчи давлатларнинг манфаатларига хизмат қилади. Юқорида Сотиболдиев ҳам шуни тан олиб, уларга биз тенг кела олмаймиз деб тўғри айтди. Бу система асосида уларга ҳеч қачон тенг кела олмаймиз. Шунинг учун улар билан курашишнинг ягона йўли, улар томонидан тузилган шу системани устиларимиздан улоқтириб ташлаш. Чунки бу системани улар ўзлари ишлаб чиқишгани учун, ҳар томонлама хақ бўлиб чиқишаверади.

Исломни система сифатида ҳаётга олиб келиш вақти келди. Фақат шу йўл бизларнинг мулкларимизни бу ачофатлардан сақлаб қолиши мумкин. Мантиқан ўйлаганимизда ҳам, бу системада биз хатто хақ бўлиб ҳам ғолиб бўлмасак, уни бизга нима кераги бор!? Ўрнини эгаллаши ва уни мағлуб этиш қувватига эга бўлган ягона система эса Ислом. Буни ҳар қандай сиёсатчи инкор эта олмайди. Акс холда бизларни писанд ҳам қилмай, бойликларимизни ташиб чиқиб кетишаверади!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here