Ўзбекистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди

601
0

газ)

 “Uzmetronom.com” нашрининг хабар қилишича, 17 декабрдан эътборан Ўзбекистон Россияга экспорт шартномаси бўйича газ етказиб беришни тамоман тўхтатган. Бунга Ўзбекистонда ҳаво ҳароратини кескин совуб кетиши натижасида газга бўлган ички эҳтиёжни табиий ортиши, сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

  Аслида ҳам шундайми? Барчага маълумки, Ўзбекистон 2012 йилнинг августидан бошлаб Хитойга газ етказиб беришни бошлаган. Ўзбекистон Хитой билан тузган шартномасига мувофиқ ҳар йили 10 миллиард метр.куб газ етказиб бериши лозим. 2014 йилда Хитой-Ўзбекистон газ тармоғининг учинчи бўғини ишга тушгач, Ўзбекистон Хитойга газ етказиб беришни йилига 25 миллиард метр. кубга оширишни мўлжалламоқда.

Ўзбекистон Россияга газни ҳар минг мерт.кубини келишувга асосан 300 доллардан сотади. Хитойга эса газни қанчадан сотиши маълум эмас, аммо Россияга сотаётганидан кўра юқорироқ нарҳда сотишлиги аниқ. Россияга қарашли бўлган “ЛУКОЙЛ” команияси вице-президенти Леонид Федун инвесторлар учун ўтказилган матбуот анжуманида “Лукойл компанияси Ўзбекистонда қазиб олинаётган газни тўғридан-тўғри Хитойга сотишни режалаётганини ва бу масалада Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар олиб борилаётгани”ни маълум қилган ҳамда “Хозир Ўзбекистондан Хитойнинг ғарбига газ қувури тортиш ишлари давом этмоқда. Бу лойиҳа ниҳоясига етгач, Лукойл “ёқимли” нарҳда ўзбек газини тўғридан-тўғри Хитойга етказиб бериш имконига эга бўлиши”ни белгилаб ўтган эди.

Ўзбекистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатган бўлса, бу ўз халқини ҳолига раҳми келганидан, қиш-қировли кунларда қийналмасликларини ўйлаганидан эмас, балки сотилаётган газдан янада кўпроқ даромад олишни кўзлаганидан бўлиши табиий. Чунки Россияга газ етказиб беришни тўхтатгани билан, Хитойга газ сотишни ва сотилаётган газ ҳажмини оширишни давом эттирмоқда.
 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here