“Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони” рўйхати Уммонда жойлашган Қироллик Исломий Стратегик Тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилиб келинади. Ушбу рўйхат 2009 йилдан буён Американинг George Town университети қошидаги Шаҳзода Ал-Валид бин Талал маркази билан ҳамкорликда чоп этиб келинади.
Рўйҳатда “Ал азҳар” унвеситетининг буюк шайҳи ва масжидининг бош имоми Ахмад Мухаммад ат Тойиб аввалги ўринда. Бу рўйхатда хар йили аввалги ўринларни эгаллайдиган Саудия подшоҳи Абдулла бин абдуллазиз, Ўтган йил рўйхатда дунёнинг энг қудратли иккита мусулмонидан бири, деб топилган Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон, Марокаш подшоҳи Муҳаммад VI, Эрон Олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманаий, Иордания қироли Абдуллоҳ, Мисрнинг “Мусулмон биродарлиги” ҳаракати руҳоний раҳбари Муҳаммад Бедия…. ва хоказо.
Аёллардан Иордания Қироличаси Рания ал-Абдуллоҳ, Суриядаги “Қубайсий” ҳаракати етакчиси шайх Мунира Қубайсий ва Қатар жамғармаси раҳбари Шейха Моза бинт Носир ал-Миснед ҳазрати олиялари бўлишган, холос.
Бу рўйҳатга шу йил Каримов ҳам қўшилиши савол туғдиради, буларнинг қудрати уларнинг мусулмонлигида эмас экан, унда нимада? Чунки Каримовнинг мусулмонлиги ихтилофли масала бўлишидан ташқари, у мусулмонлар учун қанақанги қувватни касб қилади?! Воқеъда фақат мусулмонларга қарши репрессив харакатлари билан танилган. Демак бу рўйҳат АҚШ татқиқот маркази томонидан, куфр оламий системаси учун келтирган манфаатлари кўламига кўра тузилган.
Бу рўйҳатга Каримов билан бир сафда жуда кўп давлат рахбарлари, исломий партия, жамоаъ рахбарлари ва диний раҳнамолари киритилган. Каримовнинг рўйҳатга қўшилиши, бу рўйҳатдагилар учун ўзларини таниб олишларида ўлчов, андоза бўлди десак муболаға бўлмайди. Хали вақт бор, Аллоҳнинг рўйҳатида ҳам у билан бирга бўлиб қолишдан ўзингизни эҳтиёд қилинг.
Розоққул (А Али)