Москва Афғонистондан чиқиб олиш учун НАТОга ёрдам беради

500
0

0

Россиянинг НАТОдаги вакили Александр Грушко Россия 2014 йил АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан чиқиши учун ёрдам беришини эълон қилди.

“Биз ҳозирги пайтда ҳамкорлик лойиҳаларини ижро қилиш имкониятларини муҳокама қиляпмиз. НАТОнинг 2014 йил Афғонистондан чиқиши учун ёрдам беришга тайёрмиз”, деди у Интерфакс ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Шунингдек, рус дипломати Россия ва НАТОнинг Афғонистондаги ҳамкорлиги давом этиши учун халқаро хавфсизлик мажлиси бу хусусда қарор қабул қилиши зарурлигига ишора қилди.

Ҳозирги вақтда икки тараф – Россия ва НАТО – ўртасидаги ҳамкорлик халқаро хавфсизлик мажлисининг 1386 қарорига таянишини қўшимча қилди Грушко

Айни пайтда толибоннинг расмий сайтида эълон қилинган бир мақолада айтилишича, АҚШнинг Афғонистондаги яроқсиз ҳолга келган танклари ва верталёт парчалари метал баҳосида сотилмоқда. Тоннаси 200 доллар. Улар орасида миллионлаган долларлик танклар ҳам бор.

Мақолада Забул вилоятида яшовчи икки кишининг АҚШ жиҳозларини сотиб олиш учун келганликлари ва улардан бири сал аввалроқ 90 тонна метал сотиб олганлиги ҳақида айтилади.

АҚШнинг М1 русумли зирҳли танкларининг баҳоси 8 миллион доллар. Бу танкларни Афғонистонга келтириш ҳам анчага тушган. Аммо метал баҳосига, яъни тоннаси 200 доллардан ҳисоблайдиган бўлсак, 70 тонналик бу танк 14 минг долларга сотилишга тўғри келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here