Муҳсин Азаматнинг бошқарув ишлари ва идора ишларига оид саволига жавоб

622
0

00

Ҳизбут Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Севимли амиримиз, Аллоҳ сизга жаннат ва нусрат дарвозаларини Ўз изни ила очиб берсин!

Аллоҳга қасамки, сизнинг ишларингиз, ташвишларингиз ва сизга келаётган саволларнинг кўп бўлгани учун ортиқча юк бўлмасин деб ушбу мактубимни сизга юборишга анча иккиланиб юрдим. Бироқ сиз билан гаплашишга қизиқиш бундан ғолиб келди, шунинг учун, шавққа мағлуб бўлган ақлни кечирасиз.

Қадрли амиримиз, менга бир иш муаммо бўлаётганди унга сизнинг хитобингиздан ҳужжат топдим, «Халифалик» номли китобчада бундай сўзлар келган: «Агар битта юртда бир ватқда икки халифага ақд боғланадиган бўлса, ақд боғланган ҳисобланмайди, чунки мусулмонлар учун икки халифа бўлиши жоиз эмас. Байъат уларнинг биринчисига бўлади дейилмайди. Чунки масала халифаликка мусобақа қилиш эмас, халифани тиклашдир, чунки халифалик халифанинг ҳуқуқи эмас, балки барча мусулмонларнинг ҳуқуқидир. Шунинг учун мусулмонлар иккита халифа тиклаган бўлсалар, битта халифа тиклаш учун бу иш қайтадан мусулмонларга топширилади. Икки халифа ўртасида қуръа ташланади дейилмайди, чунки халифалик ақд, қуръа эса ақдларга кирмайди». Бундан ақдларда қуръа мумкин эмаслигини тушундим, мен бизнинг сайлов ҳайъати қонунига мурожаат қилганимда унинг 19-моддасида қуйидаги сўзлар келади: «Агар номзодлардан иккитасига берилган овозлар тенг бўлиб қолса ва талаб қилинган сон учун иккала номзоддан бири керак бўлса бу икки номзод ўртасида қуръа ташланади». Ушбу икки воқенинг фарқи нима? Ҳайъат сайловимиз ақд эмасми? Саволимни узайтириб юборганим учун узр, амиримиз, Аллоҳ сизга нусрат ато этиб, тавфиқ берсин ва нусратни сизнинг қўлингиз билан берсин, Аллоҳга қасамки, мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бошқарув ишлари идора ишларидан фарқ қилади. Бошқарув ишлари учун шу ишлар ҳақидаги нусус керак бўлади. Идора ишлари эса мубоҳ бобига қиради, фақат идоранинг бирор муайян иши ҳақида нусус келган бўлса, унинг ҳукми шу нусусга биноан бўлади.

Халифа сайлашга келсак, Ислом мусулмонлар учун битта халифа бўлишини шарт қилди ва халифа биринчи саҳиҳ байъат соҳибидир. Бунга бошқа халифа келиб, ундан халифалик талашса, уни қатл этилади. Росулуллоҳ с.а.в. бундай дедилар:

«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ، فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»

«Агар иккита халифага байъат берилса, улардан иккинчисини ўлдиринглар» (Имом Муслим Абу Саид Худрийдан ривоят қилди). Росулуллоҳ с.а.в. яна бундай дедилар:

« وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ فَيَكْثُرُونَ قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ»

«Мендан кейин эса пайғамбар йўқ, халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар» (Имом Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилди). Яъни иккинчидан олдин ишни эгаллаб, саҳиҳ байъат берилган киши вафо қилиш вожиб бўлган байъат соҳиби бўлади, иккинчи байъат эса ботил бўлиб, унга вафо қилиш мутлақо ҳаромдир. Демак, баҳс биринчи бўлиб саҳиҳ байъат берилган киши ҳақида бўлиб, у бошқаси талашиши мумкин бўлмаган шаръий халифа ҳисобланади.

Агар бир вақтда икки халифага байъат берилган бўлса, у ҳолда бу ерда биринчи байъат берилган халифа бўлмайди. Ҳадисларнинг мантуқи ва мафҳуми биринчи байъат берилган халифа шаръий халифа бўлишига далолат қилади. Демак, бу ҳукм, яъни биринчи халифага байъат бериш ҳукми ижро қилинади, бу эса қуръа билан бўлмайди, чунки қуръа байъат эмас. Демак, сайлов қайта ўтказилиши керак бўлади.

Идорий ишлар эса, уни салоҳият эгаси тартиблаштиради, чунки у – агар муайян бир иш ҳақида нусус ворид бўлмаган бўлса – мубоҳлар доирасига киради. Масалан, сайлов округлари ишларини эрталаб соат саккиз ёки тўққизгача давом эттиришлари учун нусус керак бўлмайди. Ўтувчиларни бир кўчадан эмас, бошқа кўчадан ўтишга рухсат беришда ҳам нусус керак бўлмайди, балки салоҳият эгаси буни тартиблаштиради. Вилоят мажлиси аъзоларини сайлаш ё тайинлашда ҳам нусус керак бўлмайди, балки уни ҳам салоҳият эгаси тартиблаштиради. Уларнинг сони бешта ё олтита ёки ўнта бўлишида ҳам нусус зарур бўлмайди ва уни ҳам салоҳият эгаси тартиблаштиради. Агар идора ишларида икки кишининг номзоди тенг бўлиб қолса ва уларнинг биттаси лозим бўлса, иккаласи ўртасида қуръа ташлашни ҳам салоҳият эгаси тартиблаштиради.

Хулоса шуки, бошқарув ишлари идора ишларидан далил келтириш жиҳатидан фарқ қилиб, бошқарувда шу тўғридаги нусус керак бўлади, идора эса, агар бошқа бирор нусус келган бўлмаса, мубоҳ доирасига киради.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта     

18 зул-ҳижжа 1434ҳ             23 октябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here