Ўзбекистонда “2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури” лойиҳаси тўғрисидаги масала муҳокамасига бағишланган сиёсий партиялар йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Бу йиғилишларда таъкидланишича, 2013 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида республика бўйича жами 833,4 мингта иш ўрни яратилган ва дастур параметрлари 103,8 фоизга бажарилди. Яратилган иш ўринларининг 488,3 мингтаси қишлоқ жойларига тўғри келди.
Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича муаммоларнинг изчил ечимига йўналтирилган тизимли чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида 2013 йилнинг ўтган даврида иқтисодиётда банд бўлганлар сони 2,5% га ошиб, 12,5 млн. кишига етди. Бандлик ўсишининг энг юқори суръатлари қурилиш (103,3%), савдо ва умумий овқатланиш (103,1%), транспорт ва алоқа (102,8%) тизимида қайд этилди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожлантирилиши, энг қулай тадбиркорлик муҳити яратилиши жами 404,8 мингта иш ўринлари ташкил этилишини таъминлади, шундан 314,2 мингтаси – кичик корхоналарда ва 90,6 мингтаси – хусусий, якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасига тўғри келди.
Ўзбекистонда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бўйича жами 983,6 мингта иш ўринлари ташкил этилиш кўзда тутилмоқда. Дастурни амалга ошириш доирасида таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Янги яратиладиган, мавжуд бўш ва захира иш ўринларига касб-ҳунар коллежларининг 500 минг нафарга яқин битирувчиларини жойлаштириш мўлжалланган.
Туркистон:
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2008 йили 661 мингта, 2009 йили 940 мингта, 2010 йили 950 мингта, 2011 йили 815,5 мингта, 2012 йили 967,5 мингта, 2013 йилнинг 9 ойи мобайнида эса 833,4 мингта иш ўрни яратилган.
Агар Ўзбекистонда қатор йиллардан буён ҳар йили миллионга яқин иш ўрни яратилаётган бўлса, у ҳолда Россия ва бошқа давлатларда юрган миллионлаб ўзбекистонлик ишчилар қаердан пайдо бўлмоқда? Бу ҳақида на ҳукумат ва на Каримовнинг рухсати билан ташкил этилган “чўнтак партия” вакиллари ўйлаб кўришмайди.
Ўзбекистонда фаолият қилаётган мавжуд “мухолиф” партияларнинг вазифаси ҳукумат чиқарган қарорларни тарғиб қилиш ва “хаёлий рақамларга” бағишланган йиғилишлар ўтказишдангина иборат холос.
Ўзбекистон ҳукумати эса ўз уйида мол, қўй ёки товуқ боқаётганларни ҳам, ўз томорқасида ишлаб дехқончилик қилаётганларни ҳам, ёки уйида дўппи тикаётган аёлларни ва хунарманд косибларни хисоблаб, уларга нима боқиш керак, томорқасига нима экиши керак, қанча шогирд олиши керак барчасини назорат ва рўйхатга олиб, “иш билан таъминланганлар” хисобига киритиш эвазига “иш ўринлари барпо этиб” келмоқда.
bu habarga izoh berishdi yirtvoribsilar rosa kuldim qoyil oma
Ўзбекистонда фаолият қилаётган мавжуд “мухолиф” партияларнинг вазифаси ҳукумат чиқарган қарорларни тарғиб қилиш ва “хаёлий рақамларга” бағишланган йиғилишлар ўтказишдангина иборат холос.
Ўзбекистон ҳукумати эса ўз уйида мол, қўй ёки товуқ боқаётганларни ҳам, ўз томорқасида ишлаб дехқончилик қилаётганларни ҳам, ёки уйида дўппи тикаётган аёлларни ва хунарманд косибларни хисоблаб, уларга нима боқиш керак, томорқасига нима экиши керак, қанча шогирд олиши керак барчасини назорат ва рўйхатга олиб, “иш билан таъминланганлар” хисобига киритиш эвазига “иш ўринлари барпо этиб” келмоқда.
qoyil alloh rozi bo’lsin