Россия ҳарбийлари Сурияда

656
0

00

Сурияда уруш давом этар экан, Россиянинг Асадга тинимсиз дастак бериб келаётгани сир эмас. Асадни қурол аслаҳа ва техник жиҳатдан дастаклаб келаётган Россия Асад ҳукумати билан ўрталарида ўзаро хос келишувлар борлигини айтиб келади.

Бироқ бугунга келиб Россиянинг Асадга яна бир тарафдан дастак бериб келаётгани маълум бўлди. Сурияга келиб жанг олиб бораётган Эрон аскарлари ва Ҳизбуллоҳ жангчилари қаторида Россия ҳарбийлари ҳам Асад режими тарафида туриб жанг олиб бораётгани ҳақидаги хабарлар ўртага чиқди.

Россия Асад режимини қурол аслаҳа ва техник жиҳатдан дастаклаб келаётгани аввалдан маълум эди. Аммо пулга ёлланиб Асад аскарлари билан бир сафда жанг олиб бораётган рус ҳарбийларининг борлиги илк марта хабарларда тарқалмоқда.

Асад аскарлари билан ёнма-ён турган Россия ҳарбийларининг суратлари ижтимоий сайтларда пайдо бўлди. Жумладан arrahmah.com сайти Россия ҳарбийлари Сурияда жанг олиб бораётганига доир хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Сурияда Россиянинг “Слав Корпс” номли ҳарбий бўлинмаси мавжуд. Бу ҳарбий бўлинмадаги аскарларнинг барчаси пулга ёлланган рус аскарларидан иборат ва Асад режими тарафида туриб мухолиф кучларга қарши жанг олиб боради. Шунингдек arrahmah.com сайти “Слав Корпс”, номли Россиянинг ҳарбий бўлинмасидаги аскарлар сони 276та эканлигини маълум қилди. Улар Лазкиё ва Тартус минтақалари орасида хизмат қилмоқда.

Россияда чоп этиладиган “Фонтанка” газетасининг ФСБга таяниб ёзишича, “Слав Корпс”, номи билан Сурияда фаолият олиб бораётган ҳарбий бўлинма ҳақида суриштирув ишлари бошланган.

Туркистон:

Таймс газетасига берган интервюида, “хизбуллоҳ” қўмондони шундай деди: Хизбуллоҳ бўлмаганида Асад аллақачон урушни бой берган бўлар эди. Демак “хизбуллоҳ”ни ҳам кучи етмай қолганида, Эрон каллакесарлари, сўнг Рус ёнланма аскарлари бир бўлиб бугунги холатни ушлаб туришибди. Бундан чиқди Асад ва Суия армияси аллақачон вазиятни бой берган. Холатни куфр системаси бошқариб, Суриянинг ички ишлари тўла уларнинг бевосита аралашувлари билан шу холатида турибди. Бу аралашувлар ноқонуний бўлгани билан, дунё системаси манфаатларига мос экан, улар билган холларида бу ишларга камида сукут қилиб туриш билан ёрдам бериб келишади. Чунки Асад режимининг қулаши, куфр дунё системасининг қулашига олиб борувчи асосий қадам бўлиб қолди.

1 COMMENT

  1. hozirgi kunda butun dunyo boshliqlari islom diniga qarshi kurashmoqda buni esa musulmonlar bilmayabdi ey musulmonlar ko’zinglarni ochinglar biz islomiy halifalikni yani allohning shariati bilan yashashimiz kerak bu farz 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here