Суриядан чиқмаймиз

672
0

001

Ливандаги “Келажак” партиясининг етакчиси Саъд Ҳаририй Ҳизбуллоҳ жамоасини танқид қилиб чиқди.

“Келажак” партиясининг етакчиси Собиқ бош вазир Саъд Ҳаририйга кўра, Ливанда қарийиб 8 ойдан буён давом этиб келаётган инқирозни ҳал қилиш учун музокаралар давом этаркан, Ҳизбуллоҳ жамоаси ҳукуматдан жой олиши учун Суриядан чиқиши шарт.

Бироқ Ҳизбуллоҳ жамоасининг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Ливан пойтахти Байрутнинг жанубидаги Даҳия минтақасида Ашуро маросимида Сурия мавзусида нутқ сўзлаб Саъд Ҳаририйнинг талабини рад этди.

“Авваламбор энг буюк дастакчимиз бўлган Сурияни, иккинчи навбатда Фаластин ва Ливанни ҳимоя қилиш учун Сурияда жанг олиб боряпмиз. Сурияда қолишимиз учун сабаблар мавжуд экан, Суриядан чиқмаймиз. Ливанда ҳукумат ташкил қилиш учун бизнинг Суриядан чекинишимизни истаганлар бизни мунозарали бир ҳолатга боғлаб қўйишга ҳаракат қилишмоқда. Бу минтақадаги шаҳарлар ва инсонларга стротегик таҳликалар таҳдид солар экан, ҳукумат ташкил қилиш учун шартларни олға суриш воқега зиддир”, деди у.

Ҳасан Насрурроҳ Ҳизбуллоҳнинг қуролсизланиши ҳақида ҳам гапириб ўтди. “душман атрофимизда бизга кўз тикиб турипти, улар урушга ҳозирлик кўришмоқда. Душман бизга таҳдид солар экан, бизнинг қуролсизланишимиз мумкин эмас”, деди у.

Ливандаги мусулмон ва христианларга қаратилган энг катта таҳдид экстримистик гуруҳлар эканига эътибор қаратган Насруллоҳ тарафлар ўртасидаги ҳамкорлик бутун таҳдидларни бартараф қилишини билдирди.

Айни пайтда Инглиз таймес газетасига интервью берган Ҳизбуллоҳ қўмондони агар Ҳизбуллоҳ бўлмаганда Асад аллақачон мағлубиятга учраган бўлишини даъво қилди. “Ҳизбуллоҳ Сурияга кирмаганида Асад икки соатда қулар эди”, деди у. Қўмондоннинг билдиришича, Ҳизбуллоҳнинг Сурияга киришининг сабаби Асадни ҳимоя қилиш бўлган.

Башар Асадга ер ва ҳаводан дастак беришни давом эттиришини таъкидлаган қўмондон Сурия армияси учун кафил бўлишини урғулади.

Туркистон:

Бу каби гаплар “ҳизбуллоҳ”га эмас, ҳизбушшайтонга ярашади. Хатто бу малъун, баъзи динни ниқоб қилган жамоъалар сингари, олиб бораётган харакатларини шаръий ҳукмлар билан ёлғон мухофаза қилишга ҳам урунмади. Балки унинг харакатлари, нусусларни таъвил қилиб ҳам ҳимоялана оладиган даражада эмас.

Суриядан чиқиш ихтиёри унинг қўлида эмас. У ҳудди жанжирланган ит каби хозир Сурияга ўз ҳожалари томонидан бойланган. Насруллаҳ, уларга итоатсизлик қилишдан, Оллоҳга осий бўлишни афзал кўрди. Оллоҳга таваккул қилмаган ҳар бир динни мусулмонларнинг қўлловини олишда восита қилиб, асли куфрнинг манфаатлари учун, куфр системаси асосида харакатланувчи ҳар бир гуруҳ билсинки, уларнинг ҳожалари ҳам бир кун шу кўйга солади. Уларга куфр билан Иймонни рўбарў қилиб, куфрни танлаганингни ошкор қил дийилади. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here