Олдин коалиция тиззадан бир оз пастроққача эгилган бўлса энди бу коалиция Форд олдида ер ўпкудек бўлиб эгилишини ахири эълон қилди!

533
0

01

Жарба коалицияси 2013 йил 9, 10, 11 ноябр кунлари ўз йиғинларини Америка элчиси Форд бошқарувида бошлади. Форд Жарбага Женева-1 қадамлари бўйича Женева-2га ҳозир бўлиш қарорини уқтириб буйруқ бермоқда. Қарор қабул қилиш борасида буйруқ берувчи ҳам, қайтарувчи ҳам шу Форд бўлиб қолди. Жарба ва унинг ёрдамчилари эса илгари ўзлари айтиб юришган Женевага боришдан олдин Башар кетиши керак ёки унинг кетиши кафолатланиши керак деган гапларини ичларига ютиб юборишди. Талабнинг буниси ҳам, униси ҳам елга учиб кетди, уларнинг ўрнини Башар учун ҳеч қандай рол бўлмаслиги керак деб қайта-қайта вайсашлар эгаллади. Лекин унинг қачон роли бўлмаслиги айтилмади! Американинг бу йиғинга ўз нуфузини ва босимини ўтказиши шу даражада кучли бўлдики ва Жарба бу нуфуз ва босимга шу даражада бўйсундики, у коалициядаги ҳарбий вакил эътирозини кўтаролмай, Башар шаббиҳаси (қуролли тўдаси) ва  барча тоғутлар йўлини тутиб унга шапалоқ туширди. Бу ҳали Жарба ҳокимиятнинг ёки ҳокимиятдан бирон нарсанинг мазасини тотиб кўрмасдан туриб бўлмоқда! Коалициядаги баъзиларнинг қарор қабул қилишдан олдин Сурия ичкарисидаги кучлар билан маслаҳат қилиш керак деган талабини ҳам Форд рад қилиб уларга аввал Женева-2да иштирок этиш қарорини қабул қилишни ва ана шундан кейин ичкаридагилар билан маслаҳатлашишларини буюрди. Яъни ичкаридагилар қарор қабул қилишда ҳар қандай таъсир ўтказишдан маҳрум бўлишлари учун у шуни буюрди. Чунки ичкаридаги кучлардан кўпи ўз ҳурматини сақлаб келаётган озод кучлар бўлиб улар ўзларини Америкага ва унинг малайларига хорларча бўйин эгишдан йироқ тутаётганларини Америка яхши билади…

Шундай қилиб Муҳаррам ойининг саккизинчи тунида, 11 ноябрда Женева-2да иштирок этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Шундан кейин бу малайлар бу қарор шармандалигини у шартлар асосида қабул қилинди деган гап-сўз билан ниқоблашга уринишди. Ваҳоланки улар бу шартларнинг ҳеч қандай қиймати йўқлигини бошқалардан олдинроқ билишади. Чунки бу йиғин модомики Башар делегацияси билан Жарба делегацияси ўртасида бўлиб ўтар экан бу шартларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ! Улар Женева-2га боришдан олдин бошқарувни тиклашди деб айтилиши учун бу малайлар 2013 йил 11 ноябр душанба оқшомида Аҳмад Тўма бошчилигида муваққат ҳукумат тузилганини эълон қилишди. Бу ҳукумат ҳеч қандай куч-қувватга эга эмас. Чунки ичкаридаги кучлар уни рад этмоқда. Шунинг учун бу ҳукумат Шом ерида барқарор ўрнашолмайди. Шундай қилиб, демак у  Америка бу малайларга Женева-2да ўз ечимини юклагунча «зое бўлган вақтдаги бир ўйин» ҳукуматидир!

Америка қабул қилинган бу қарорни шоша-пиша қўллаб- қувватлади. Чунки Керри бундай деди: «Сурия оппозицияси кеча Женевага бориш учун овоз бериш тадбирини ўтказди, у албатта бир катта қадамдир». Лекин Америка ташқи ишлар вазирлиги вакили бу қадамни мақтаб шарҳлар экан «коалиция Башарнинг ҳар қандай ролини рад этганини шарҳлаб ўтирмади». Бу вакил айтган гапларнинг мағиз-мазмуни аниқдир! Қолган давлатлар ҳам бу қарорни шоша-пиша маъқуллади…

Эй Сурия аҳли, Башар ва унинг тўдасига, Жарба коалицияси ва унинг гуруҳига қарши қоядек мустаҳкам турган эй ўғлонлар:

Америка, Европа, Қатар, Саудия, Туркия ва бошқа давлатлар ҳомийлигида меҳмонхоналарда ноз-неъматлар ичида айш суриб ётган бу малайлар душмандир. Шунинг учун улардан ўта эҳтиёт бўлинг. Чунки улар сизлар ҳаракат қилаётган яхшиликдан бошқа нарсага, унга бутунлай зид бўлган нарсага ҳаракат қилишмоқда. Зеро сизлар ҳақнинг ҳақлигини кўрсатиш учун, дорул Ислом маркази бўлмиш Шомда Ислом бошқарувини вужудга келтириш ва Америка нуфузини бутунлай йўқ қилиш учун тоғутга қарши қоядек мустаҳкам туриб қурбонлар бермоқдасиз. Бунга ҳамма гувоҳ бўлиб турибди… Анави малайлар эса ҳозирги бошқарувга ўхшаган бошқарувни ва ҳозирги малайнинг ўрнини босадиган яна бир малайни пайдо қилишни исташмоқда… Бу малайларга тўкилган шунча покиза қонларнинг, берилган шунча қурбонларнинг, поймол қилинган шунча ҳурматларнинг, инсон ҳам, тоғу тош, дову дарахт ҳам омон қолмаган шунча вайронликнинг ҳеч бир аҳамияти йўқ. Булар уларни зиғирча ҳам қайғуга солмайди. Чунки улар ўша ҳашаматли меҳмонхоналарда айш қилиб ётишибди, ўзларининг хўжайинларига хорларча бўйин эгиб қулларча яшашмоқда. Улар ҳатто нафас олиб еб ичишаётган бўлса-да тирик эмас ўликлардир.

«Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир»                               [Аъроф 179]

Биз бу коалиция кўра олишдан маҳрум бўлганини билар эдик. Унинг парда босган кўзида бир оз нур қолган бўлса-да лекин у кўра олиш ва фикрлашни йўқотган эди! Бўлмаса нега ўзининг бу қилмишидан уялмаяпти?! Аллоҳнинг олдида бўлмаса ҳам Аллоҳ бандаларининг олдида нега уялмаяпти?! У ҳали Женевага бормасдан турибоқ Истанбулда Форд олдида эгилиб-букилган экан унинг учун Женева конференциясида Америка ва унинг ёрдамчиларининг ғажиб ташловчи жағи ўртасида қарордан ёки раъй билдиришдан бирон насиба бўлиши мумкинми ахир?!

Кўзи бор ва фикрга эга ҳар бир киши бу коалициянинг Женевага боришидан мақсад Башар учун бир тинчгина суғирилиб чиқиб кетиш йўлини пайдо қилиш эканини яхши тушуниб турибди. Американинг малайи Башарнинг тинчгина суғирилиб чиқиб кетиши билан бир қаторда унинг ўрнига яна бир малайни олиб келинади. Чунки мустамлакачилар Жарба коалицияси ичкарида ҳеч қандай таянч ва қўллаб-қувватловга эга эмаслигини яхши тушунишади. Шунинг учун мустамлакачиларнинг янги бошқарувни хавфсизлик кенгаши томонидан чиқарилган қарор билан халқаро кучларни киритиш орқали ҳимоя қилишлари эҳтимолдан узоқ эмас, улар бунинг учун муносиб «сценарий»ни тайёрлашмоқда! Женева конференциясидан мақсад ва ғоя мана шудир. Женева конференциясига қатнашадиган барча малайлар тутадиган хиёнат йўли мана шудир…

Эй Сурия аҳли, тоғутларга қарши сабот билан турган эй сабрли, сабрда устун муробит ўғлонлар:

Бу хоинлар – модомики сизлар ҳақ устида собит турар экансиз – бирон ишни ҳатто унга қарор қилишган бўлса ҳам амалга оширишолмайди… Зеро улар муробит, мужоҳид Шом ерида сизларга йўлиқишдан ўлгудек қўрқадиган қўрқоқлардир. Шунинг учун уларнинг Шом ерида бирон шаънга эга бўлишига асло имкон берманг. Акс ҳолда берган шунча қурбонларингиз беҳуда бўлиб қолади, тўкилган шунча қонларингиз бекор кетади, балки бу қонлар устингиздан ўзининг Борий яратувчисига шикоят қилади… Биз Шом аҳлини эркакларнинг эркаги деб биламиз, уларнинг ирода ва қатъийяти Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнат қилган кимсалар олдида букилмайди ва заифлашмайди деб биламиз.

«Албатта Аллоҳ имон келтирган зотларни мудофаа қилур. Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас»                                                                    [Ҳаж 38]

Нусрат-ғалаба бир соатлик сабр самарасидир. Зеро Америка, унинг малайи Башар ва яна бир малайи коалиция жон беришнинг охирги талвасасида турибди. Улар ўзларини сизнинг мустаҳкамлигингиз ва қаҳрамонлигингиздан қутқарадиган ечимни қидиришмоқда. Шундай экан ўзингиз турган ҳақ устида сабот билан туринг, Аллоҳ бошқарувини, рошид Халифаликни тилашни ўзингизнинг тақдирий масалангиз қилиб олинг. Амал қилишда Аллоҳ Субҳанаҳуга ва Росули Aга содиқ бўлинг. Аллоҳга ёрдам бериш ва Унинг динини эъзозлаш учун ихлос билан саъй-ҳаракат қилинг, шунда кучли, Азиз Аллоҳ ҳам сизларга ёрдам беради.

«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир»  [Ҳаж 40]

Ҳизбут Таҳрир                    

9 муҳаррам 1435ҳ                                                                                                          

12 ноябр 2013м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here