«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Матбуот баёноти
Америкага тилёғламалик қилишнинг янги кўринишлари
Америка тинчлик музокаралари орқали минтақамиздаги
вужудини кафолатлашга уринмоқда
Америка Толибон билан тинчлик музокараларини эълон қилган куннинг ўзидаёқ Толибон етакчиларидан бири Ҳакимуллоҳ Масъудга суиқасд қилди. Ҳукуматнинг «Америка тинчлик музокараларини қийинлаштиришга уринмоқда» деган даъвоси очиқ ёлғондир. Чунки Америка портлатишлар ва суиқасдлар кампаниясини уюштириш орқали ушбу тинчлик музокараларининг қўллаб-қувватланишини кафолатлашга уринмоқда. Чунки, Америка Ислом Умматида, хусусан Покистон қуролли кучларида Қўшма Штатларга нисбатан мавжуд адоватнинг ҳақиқатини билади. Шунинг учун у минтақадаги манфаатларини кучайтиришда бундан фойдаланишга уринади.
Америка минтақамизда зўравонлик қилишни бошлаганидан буён малайлари унинг манфаатларини кучайтириш учун унга тилёғламалик қилиб келган. Масалан, Мушарраф даврида ҳукумат «Америка операцияларининг таҳдиди биздан еримиздаги қаршилик ҳаракатларини қувиб чиқишимизни талаб қилади» деб даъво қилган. Бундан мақсад Америка кучлари бу ишни амалга ошириши ўрнига Покистон қуролли кучлари амалга ошириши учун уларни бунга ундаш бўлган.
Киёний-Зардорий ҳукумати эса Америка нуфузидан ва Қабилалар минтақасида Ҳиндистон нуфузидан халос бўлиш лозимлигини рўкач қилиб ҳарбий операцияларни кенгайтирган. Аслида эса Америка ифлос ишларини амалга оширишда Покистон қуролли кучларига муҳтож бўлган. Покистон қуролли кучлари Американинг қўрқоқ қуролли кучлари ўрнига ҳарбий операцияларни амалга оширган. Негаки Америка қуролли кучлари сафидагиларнинг айримлари қуролли мужоҳидлар зарбасидан қаттиқ қўрқиб ўз жонига қасд қилишгача борган.
Киёний-Шариф ҳукуматининг тилёғламачилигига келсак, у минтақада Американинг вужуди доимий сақланиб қолишини кафолатлаш учун тинчлик музокараларини амалга оширмоқчи, Исломободдаги элчихона ниқоби остидаги қалъаларга ҳамда юртнинг ҳар тарафида суиқасдлар ва портлатишларни амалга оширадиган 100 минг одамга эга «Раймонд Девис» тармоғига қўшимча Афғонистонда яна 9та ҳарбий база қурилишига замин яратмоқчи.
Эй Покистон қуролли кучларидаги зобитлар!
Росулуллоҳ A:
«لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»
«Мўмин битта тешикдан икки марта чақилмайди» деганлар. Сиёсий ва ҳарбий етакчиликдаги хоинлар сизларга қарши ашаддий душманларингиз бўлган ҳўжайинларига тилёғламалик қилмоқда. Шунинг учун сизлар улуғ шайх ва давлат арбоби, олим Ато ибн Халил Абу Рошта амирлигидаги Ҳизбут Таҳрирга ёрдам беришингиз вожиб. Мана шундагина сизларнинг ишларингиз шаръий аҳкомларга мувофиқ бошқарилади. Сўнг сизлар Покистондаги ва бутун минтақадаги салибчилик вужудига, унинг барча турдаги ҳарбий базаларига, идораларига, элчихона ва консулликларига барҳам берасизлар.
Ҳизбут Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com