«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Матбуот баёноти
Муслима аёлнинг турк парламентида рўмол ўраши бирон кимса томонидан кўрсатилган марҳамат эмас, амал қилиш вожиб бўлган бир фарздир
31 октябр пайшанба куни Адолат ва Тараққиёт партиясидан тўрт депутат аёл турк парламенти йиғинига рўмол ўраган ҳолда ҳозир бўлишди. Рўмол ўраш бир неча ўн йиллар давомида бу илмоний давлатнинг барча умумий муассасаларида тақиқланган эди. Ана шу депутат аёллардан бири Нуржон Далбудак бу қонунга «эркинликнинг бир муҳим белгиси» деб баҳо берди. Унинг айтишича, Туркиядаги аёлларнинг 60-70 %и рўмол ўрайдилар. Шаръий наслар муслима аёл умумий ҳаётда кийиши вожиб бўлган кийимни аниқ белгилаб, кўрсатиб берган. У рўмол ва жилбобдир. Шунга қарамай бу ҳаракат Туркиядаги муслима аёлларнинг ғалабасидир, деб ўйлаш алдамчи ва адаштирувчи фикрдир. Чунки мана шу парламентнинг ўзи биринчи ўринда рўмолга нисбатан шу дискриминацион тақиқни амалга ошириб келаётган репрессив режимни ҳамон қўллаб-қувватлаб, ҳимоя қилиб келмоқда. Тадбир-чораларини олдиндан айтишнинг имкони бўлмаган бу буқаламун, адаштирувчи режим остида ҳуқуқ ва қонунларга ҳамон ҳокимият тепасида ўтирган кимсаларнинг ҳавойи хоҳишлари ҳукмронлик қилмоқда. Бинобарин бугун ана шу қонунлар ва ҳуқуқ бор бўлса, эртага йўқ бўлади. Буни Ғарбнинг Франция, Бельгия, Канада, Швецария каби илмоний давлатларида рўмол, ниқоб ва мезаналарнинг тақиқлангани мисолида кўриш мумкин. Шундай экан, Туркия аёллари ростгўйлик ва тўғриликдан асар ҳам бўлмаган ушбу фасод сиёсий модел шароитида эга бўлган бу рўмол ўраш ҳуқуқи улардан келажакдаги ҳукуматлар томонидан яна тортиб олинмаслигига кафолат борми? Шунинг учун ушбу охирги ислоҳотлар юртдаги бу «демократик тузум»ни мақташ ва тақдирлашга сабаб бўлмаслиги керак. Зеро рўмолни тақиқлаш мана шу тузум бўйича узоқ йиллар кучда бўлиб келди. Шундай экан, минг-минглаб аёлларни ўзларининг асосий диний ҳуқуқларига эришишлари учун кураш олиб боришга мажбур қилган тузумни қандай қилиб муваффақиятли деб баҳолаш мумкин? Бундан ташқари яқинда эълон қилиниб, давлат сектори ходимларидан дахлсизликни олиб ташлаган «демократик ўзгариш пакети» бошқа секторлардан, жумладан полиция, армия ва суддан бу дахлсизликни олиб ташлолмади. Шундай экан, муслима аёлнинг ҳуқуқи ҳукуматнинг бундай буқаламунлиги, ўзаро зиддияти ва каловланиши шароитида қандай кафолатланиши мумкин? Бундан ташқари, парламентда Исломий рўмолни ўрашга рухсат беришни қандай қилиб муслима аёлнинг ғалабаси деб ҳисоблаш мумкин? Ахир бу парламент ўзини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳукмларини муҳокама ва рад қилиш ҳуқуқига эга деб билади ва жамиятда Ислом унга вожиб қилгандан бошқа нарса билан ҳукм юритади-ку? У жумладан маст қилувчи ичимликлар, рибо ва зинога рухсат бериб йўл очиб қўйди-ку?
Туркиядаги азиза опа-сингилларим. Рўмолни тақиқлашни бу қисман олиб ташлаш ҳокимларингиз томонидан сизларни алдаш учун бир уринишдан бошқа нарса эмас. Улар шу йўл билан сизларга ўз ҳуқуқингизга қонун чиқаришни ҳокимларнинг ва парламент аъзоларининг ҳавойи ҳохишларига топшириб қўйган шу демократик низом шароитида эришишингиз мумкин деб уқтиришмоқчи. Рўмолни тақиқлашни олиб ташлаш Ислом ўзининг давлатида вожиб қилганидек шариат ҳукмларини ижро қилиш эмас. Балки бу рўмолни шу ҳокимларнинг ҳавойи хоҳишига қараб тақиқланадиган ва рухсат бериладиган нарса қилиб қўйишдир! Фақат Халифалик давлатигина сизларга Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг барча амрлари бўйича яшашингиз имконини беради, сизлар учун фаол сиёсий ва умумий ҳаёт бўлиши имконини беради. Айни вақтда сизларнинг рўмол ўрашингиз давлат томонидан барча шарафларга эга бўлиши ва унинг ғамхўрлиги остида бўлиши кафолатланади. Халифалик давлати Исломни дарҳол ва ҳаётнинг барча соҳаларида тўла қонли ижро этади, Аллоҳ ато этган ҳуқуқдан ҳеч бирини ўзгартиришга ёки бу ҳуқуққа лоқайд қарашга асло йўл қўймайди. Шунинг учун сизлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг амрига бўйсуниб исломий либосни кийишга қандай рағбат кўрсатаётган бўлсангиз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Ислом Халифалигини ўз ерингизда тиклаш ҳақидаги амрига бўйсунишга ҳам худди шундай шошилинг. Чунки мана шу Туркиядаги ва бутун исломий оламдаги аёлларнинг ҳақиқий ғалабасидир.
Доктор Насрин Навоз хоним
Ҳизбут Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аъзоси
уяли телефон: 0096171724043
Факс: 009611307594
электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info