Миср Россиядан 4 миллиард долларлик қурол сотиб олиш ниятида

646
0

00

Миср яқин вақт орасида Россиядан энг замонавий қурол-яроқ сотиб олиши ва биринчи битимнинг миқдори 4 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.

Фаластинда чоп этиладиган “Дунё ал-Ватан” нашрининг хабардор манбаларга таянган ҳолда маълум қилишича, Форс давлатларидан бири битимлардаги барча тўловларни Қоҳира учун тўлашликни ўз зиммасига олишга рози бўлган.

Манбани таъкидлашига кўра, Москва Қоҳирага “ аввал жуда кам ҳолатларда кузатилган, харидорга ҳеч қандай чекловларсиз энг замонавий қурол-яроқларни танлаш ҳуқуқини бериб, тарихий битим тузишни” таклиф қилган.

Миср ва Россия ўртасида тузилиши мумкин бўлган қурол-яроғ битими тўғрисидаги хабар, Қоҳирага Россия ҳукумат вакилларининг сафари арафасида пайдо бўлди. Россия мудофаъа вазирлигидаги манбани хабарига кўра, мудофаъа вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги делегация 12 ноябрдан 15 ноябргача Сербия ва Мисрга расмий сафар билан боришади. Россия делегацияси таркибида ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Федерал хизмати бошлиғининг биринчи муовини Андрей Бойцов ва  “Рособоронэкспорт” вакиллари бўлишади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here