Москва норасмий учрашув учун мезбонлик қилишга тайёр

413
0

001

Россия ташқи ишлар вазири Михаил Багдановнинг таъкидлашича, Жнева-2 конференциясидан аввал Сурия режими ва Қаршилик ҳаракати ўртасидаги норасмий учрашув учун Россия мезбонлик қилишга тайёр.

Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Багданов “Биз Москвада Жнева-2 конференциясига тайёргарлик кўриш шаклида норасмий учрашув ташкил қилдик, мақсад мавжуд муаммони мунозара қилиш учун имконият ва мувофиқ муҳит яратишдир”, дея маълум қилди

“Сурия қаршилик ҳаракатининг хориждаги баъзи вакаллари, жумладан демократик илмоний коалицияга етакчилари  билан учрашдик”, деди у қўшимча қилиб.

Жнева-2 конференцияси ҳақида нима дейишини билмай қолган БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Лаҳдар Браҳимий Жнева-2 конференцияси жорий йил охиригача бўлиб ўтишига умид билдирди.

“Жнева-2 конференцияси учун маълум сана белгиланган эмас”, “Конференция вақтини белгилаш умиди узилгани йўқ, аммо бу ерда Сурия қаршилик ҳаракати сафларида жиддий муаммолар мавжуд”, деди у Сурия қаршилик ҳаракати сафларидаги жиҳодий гуруҳларга ишора қилиб. Чунки Суриядаги жиҳодий гуруҳлар Жнева-2 конференциясига қатшанишга тиш тирноғи билан қарши туриб “унга қатнашган киши Сурия халқининг душманидир” , дея таъкидлаб келмоқа.

Лекин, шундай бўлишига қарамай Лаҳдар Браҳимий Сурия қаршилик ҳаракати сафлари 25 ноябрда тартибга келтирилишига умид билдирди. 25 ноябр Жнева-2 конференциясининг тахминий санасидир.

Туркистон: 

Россия Женева 2 сингари лоихаларни илгари суриб, Сурияда ўтиш жараёнида иштирок этишга харакат қилмоқда. Лекин у халқаро сиёсатдаги хозирги вазни билан ҳеч қандай амалий силжиш ярата олмайди. Шуни билган холида, халқаро ҳамжамиятни, шомда яқинлашиб келаётган Ислом Давлати билан қўрқитиб, уларни шу лоихасини юргизиб юборишига ёрдамлашишларидан умид қилган эди.

Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам, икки хил йўналиш бўлади. Умумий манфаъатлари: булар Исломга қарши мабдаъий кураш. Хос манфаъатлари: ҳар бири қўлга киритишга интиладиган сиёсий ва бошқа манфаъатлар.

Россия умумий манфаъатларга бўлган туйғуларни кучайтириб, хос манфаъатини рўёбга чиқармоқчи бўлди. Бунинг учун у Ғарбнинг, хоссатан АҚШнинг вазиятлар олдидаги ожизланиб бораётганидан фойдаланмоқчи бўлди. Лекин АҚШ вазиятлар жиловини Россияга беришдан кўра, энг ёмон холатларга ҳам рози кўринади. Саудия, Қатар сингари бир қатор АҚШпараст давлатлар, Эронни конференцияда қатнашишига рози эмасликларини, акс холда ўзлари иштирок этишдан бош тортишди. Бу эса бу давлатларнинг ўзларидан чиққан баёнотлар эмас албатта. Демак Россиянинг халқаро сиёсатда қозилик қилишга бўлган, балки охирги уруниши барбот бўлиш арафасида.

Абу Али:

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here