Ислом ва демократия

590
0

000

Туркияда сайлов ҳақида қизғин баҳс мунозаралар давом этар экан, ўнгчи-сўлчилар, исломчилар ва социалистлар тинимсиз Туркиянинг мусулмон халқига демократияни ягона йўл сифатида тақдим қилмоқда.

Айни пайтда Ҳизб-ут Таҳрир – Туркия вилояти демократиянинг воқелиги, унинг келиб чиқиш тарихи, Ислом умматига қаерден келиб қолганлиги ва қандай таъсир қилиши ҳамда бутун инсониятни, хусусан, мусулмон халқларни қандай бузганлигини кўрсатиш мақсадида бир Конференция ташкил қилди. Конференцияга жуда кўп халқ иштирок этди.

Конференция Рамазон Атабейнинг қуръон тиловати бошланди. Фотиҳ Эргенжнинг ташриф буюрганларга қисқача ташаккур билдишидан сўнг Холиқ Уздоган сўзга чиқиб демократиянинг келиб чиқиш тарихи ва таянган асосларга тўхталиб ўтди.

“Исломни соф ҳолда, яъни бегона фикрлардан холи ҳолда ўрганиш учун унинг асл манбасига мурожаат қилиш лозим бўлгани каби демократияни тушиниш ва Исломга уйғун келиш-келмаслигини билиш учун ҳам демократиянинг қандай юзага келганлиги ҳақида изланиш ва у таянган фикрларни англаб етиш зарурдир”, дея Ислом билан демократия ўртасидаги фарққа эътибор қаратишга чақирди.

Холиқ Уздоган капитализм аслида халқларни мустамлака қилиш йўлида уларни ухлатиш учун восита сифатида демократиядан фойдаланишини таъкидлар экан, “Аслини олганда улар ўз манфаати йўлида ҳар қандай инсон ҳуқуқларини пинагини бузмай поймол қилаверади. Фаластин, Ироқ, Афғонистон, жанубий шарқий осиё, Лотин америка ва Африка давлатлардаги қонли ҳодисалар бунга ёрқин далилдир”, дея таъкидлади.

Уздоган Ислом билан демократия ўртасидаги зиддиятни қисқача қилиб шундай изоҳлади: демократиянинг бошқарув низоми “ҳокимият халқники, яъни ҳокимиятнинг бирдан-бир эгаси халқдир”, деган қоидадан иборат бўлса, Исломда бошқарув низоми эса қуйидаги 4 асос устига қурилади:

1 Ҳокимият халққа эмас, шариатга оид.

2 Салтанат умматга оид.

3 Ягона бир Халифани сайлаб олиш мусулмонларга фарз.

4 Шаръий ҳукмларни табанний қилиш ёлғиз Халифанинг ҳуқуқидир.

Булар Исломдаги бошқарувнинг асосий қоидаларидир. Бу қоидалар шаръий далилларнинг диққат билан текшириш натижасида ишлаб чиқилган шаръий ҳукмлардир.

Юқоридагилардан кўриниб туриптики, Ислом билан демократияни бир бирига яқинлаштиришнинг имкони йўқ. Бу иккиси бир бирига умуман зиддир.

Уздугон Ислом билан демократияни бирлаштиришга ҳаракат қилаётган кишиларга шаръий манбалардан далиллар келтириб ўтди. Исломнинг демократия каби ботил фикрларга қарши эканлигини ва бу таҳликали тушунчаларнинг Исломдан қилиб кўрсатиш Аллоҳ Таолонинг Ислом умматига ваъда қилган Исломий Халифалик давлати тикланишининг кечикишига сабаб бўлишини айтиб, ўз сўзига якун ясади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here