Россиянинг муслималарга муомаласи

557
0

000

Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилиши режалаштирилгин қишги олимпияда ўйинлари яқинлашар экан, Россия ҳукумати шимолий Кавказда хавфсизликни янада кучайтириб, бир қанча чора тадбирлар кўрмоқда. Ҳижобда юрадиган муслима аёллар жонли бомба бўлиши мумкин, деган даъво билан уларнинг ДНК маълумотлари олинмоқда.

Россия ҳукумати эрлари миллий хавфсизлик кучлари тарафидан амалга оширилган амалиётларда ўлдирилган аёллардан хавотирда. Унга кўра, “Қора бева”, дея сифатланган бу аёллар эрларининг қасосини олиш учун жонли бомба бўлишга уриниши мумкин. Шундай баҳона билан Россия ҳукумати ҳижобли аёлларнинг оғиз сўлакларидан ДНКларини олишни бошлаган. Мақсад аёллар тарафидан ҳар қандай бомба ҳужуми уюштирилса, жасад парчаларидан осонлик билан ҳужумчини аниқлаб олишдир.

Рейтер ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Рус ҳукумати Сочидан бир қанча юз клометр узоқликда жойлашган Шимолий Кавказдаги муслима аёлларнинг оғиз сўлак намуналарини ола бошлаган. Агентликка боғланган Доғистонлик 8 нафар аёл ДНК қайди учун ўзларидан оғиз сўлаги намуналари талаб қилинганлигини маълум қилди. Бундай чора тадбирлар минтақа аҳолисининг янада ғазабланишига сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Шунингдек, ҳукумат хавфсизлик кучлари диний таълимот бериладиган мактаблар ва ёрдам ташкилотларига ҳам ҳужумни кучайтирди. Буларнинг бир қанчаси ёпиб ташланди. Ўтган ойда Новосаситлида икки мадрасага босқин уюштирган хавфсизлик кучлари ўқувчи қизларни расмга тушириб, бармоқ изларини олган. Мадраса ўқитувчиси Абдурраҳим Магамедов мадрасада диний таҳсил оладиган қизларнинг ҳолати ҳақида гапирар экан, “даҳшатга тушиб қолган қизларни қандай кўз ёш тўкканликларини таърифлаб бера олмайман”, дейди ҳукуматнинг бу ҳаракатидан норози бўлиб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here