Брахмий: Асадни эгардан тушириш қийин бўлади

548
0

00

БМТ ва Араб давлатлари Лигаси (АДЛ)нинг махсус вакили Лахдар Брахмийнинг айтишича, Сурия президенти Башар Асад “янги Сурияни барпо этишда ўз хиссасини қўшиши мумкин”.

Сурияга воситачилик вазифаси билан келган Брахмий матбуотга берган интервьюсида, “отаси (Хофиз Асад)дан унга мерос қолган режимдан янги республикага ўтиш жараёнидаги Асадни ролини” назарда тутаётганини тушинтириб ўтди.

Брахмийнинг сўзларига кўра, Россия ва Америка ўртасидаги кимёвий қуролларни йўқ қилиш бўйича келишув Сурияни амалдаги президенти тарафдорларининг мавқейини бирмунча мустахкамлаган.

“Сурия президентини эгардан тушириш қийин, у ўзининг ҳақлигига ва инқироздан чиқиб кетишига шубҳа қилмайди… Асадни атрофидагилар 2014 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ўз номзодини қўйишини қувватлашмоқда. Бироқ, тарих бизга сабоқ берганидек, бундай инқироздан сўнг ортга қайтиш имконсиз”,- деди Брахмий.

У шунингдек, таназзулни тинчлик йўли билан хал этиш бўйича бўладиган “Женева-2” конференциясида иштирок этиш учун “нуфузли делегация” ташкил этишга Сурия мухолифатини кўндира олишига умид билдирди.

“Женевада бўладиган йиғилиш барчани ўзига жалб қилиши қийин, аммо бу сиёсий жараённи фақат бошланиши ва биз харакат қилаверсак унга барча фракциялар қўшилади”,- дея умид билдирди Лахдар Брахмий.

Лахдар Брахмий 29 октябр куни Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим ва Миллий мувофиқлаштирувчи қўмита вакиллари билан музокаралар олиб борди.

Туркистон:

Брахимий куфр катта давлатларига мусулмонларни итоатга солиб беришда, бир неча мувоффаққиятли қадамлари билан танилган. Алжир ва Ливандаги гражданлар урушларини куфр манфаъати томон бурушда жонбозлик қилиб, 1993 йилдан ўз сиёсий фаолиятини БМТда давом эттирди. 11 сентябрдан кейин, Афғонистонда БМТнинг махсус миссиясини бошқариб, 2004 йили Ироққа БМТ бош котибининг махсус топшириғи билан юборилиб, вақтинчалик ҳукумат тузишда салмоқли хисса қўшди.

Брахимий жанжалли вазиятларни ислох қилишда устаси фаранг деб танилган. Сурияни ҳам ислох қилишидан, куфр олами унга умид боғлаган. Лекин юқоридаги, Асаддан ўзга бирорта жамоъадан умид қолмабди деган маънодаги баёноти тўғри. Юзлаган жамоъалар исломийлашиб, бир байроқ остида, ғалаба фақат Ислом давлати билан бирга қелади деган фикр атрофида бирлашиб, куфр томонидан бериладиган ҳар қанақанги ёрдамни инкор қилишга ахдлашишди. Бу эса, мусулмонларни фақат хўрак билан ўз томонига оғдириб ўрганган Брахимийларни инкор қилиш бўлди. Шундан сўнг Брахимий, Асад режимидан ўзга куфр манфаъатини Суриядан топа олмадим деди ва бу мусулмонларни куфр томон чалғита олишидан умидини узди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here