Сўз ва иш-ҳаракатда бировларнинг образига кириш ҳақидаги саволга жавоб

572
0

question-mark

Савол: Кино ва театр актёрлари ўз ҳаракат ва сўзларида бировларнинг образини қилиши жоизми? Бу ҳукм ўйинчоқ ва ҳайвонлар номидан мультипликацияга овоз берган актёрларга ҳам тушадими?

Жавоб: Кино ва театр актёрларига нисбатан олсак, улар бировларнинг образларига кириб, ўшаларнинг сўзини гапиришади, бунда ўша актёр ўз тилида бировнинг сўзини чиқаради, бу эса ёлғон демакдир. Ҳатто актёр ўша шахс номидан қасам ичиш керак бўлса, ичади. Ҳатто бундан ташқари, ўша образдаги шахс талоқ қиладиган бўлса, унинг тилидан талоқ сўзи ҳам чиқаверади… Буларнинг барчаси ҳаром, чунки ёлғон ҳаром. Инсон ичган қасами, талоқи ва ҳар бир сўзи учун жавобга тутилади, уни актёрлик қилаётганди, дейилмайди, балки у айтган ҳар бир сўзини ўз ихтиёри билан айтганми, демак, унга жавоб бераши муқаррар.

«У бирон сўзни талаффуз қилмйди, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олади)»                                                          [Қоф 18]

Болалар мультипликациясига овоз беришга келсак, унда актёр бирор ўйинчоқ ёки ҳайвонлар каби нарсалар тилидан гапиради, менимча, бу мубоҳ. Чунки у ерда актёр ўзи каби бошқа одамларнинг тилидан гапирмаяпти, балки болаларнинг ўйинчоқлари ва ҳайвонлар номидан гапиряпти. Воқеда ўйинчоқ ҳам, ҳайвон ҳам гапирмаслиги очиқ-равшан маълум, шунинг учун бу ерга ёлғоннинг воқеси тўғри келмайди, балки бу болаларни ўйинчоқ билан овунтириш туркумига киради.

                                                                                                                      8 рамазон 1434ҳ

                                                                                                                          27 июл 2013м

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here