Қирғиз-Тожик чегарасида можоро бўлиб ўтди

579
0

0

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегара ҳудудида жойлашган “Катта-Туз” нефт қазиб олиш қудуғи сабабли мунозарали вазият вужудга келди.

Қирғизистон чегара хизмати хабарига кўра, 24 октябр куни Қирғизистон ҳудудида жойлашган нефт қазиб олиш қудуғига Тожикистон чегарачилари бостириб киришган ва мазкур қудуқ ўзлариники эканлигини даъво қилишган.

“24.kg” нашрини маълум қилишича, чегарачилар билан келган Тожикистон расмийлари хатто қудуқни бузиб ташлашга харакат қилишган. Бу эса маҳаллий аҳолини норозилигига сабаб бўлиб, улар қудуқ атрофида йиғилишни бошлашган. Нашрётнинг хабарига кўра, томонлар ўртасида тўқнашув ҳам бўлиб ўтган. Аммо маҳаллий ҳукумат вакиллари тўқнашув бўлиб ўтганини тасдиқлашгани йўқ.

Кейинчалик маълум бўлишича можорони бартараф этишга муваффақ бўлинган. Қирғизистон чегара хизмати бошлиғи Қурманакун Матенов ва Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқармасининг бошлиғи Шерали Мирзо ўртасида бўлиб ўтган телефон сўзлашувлари натижасида тожик томони ўз чегарачиларини чақириб оладиган бўлди. Бахсли ҳудудлардан фойдаланиш масаласи чегараларни белгилаш бўйича ҳукуматлараро комиссияси томонидан хал этиши зарурлигига келишиб олинган.

“Радио Озоди”га кўра, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги мавжуд 971 километрлик чегарани фақатгина 567 километри белгиланган. Биргина Исфара туманида ўнлаб бахсли ҳудудлар мавжуд бўлиб, уларни айримларида чегараларни ёпилишига ва йўлларни тўсиб қўйилишига олиб келадиган можоролар юзага келиб туради.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here