Ас-Сиси ортга чекиндими?

649
0

001

Исроил ва Саудия арабистони тарафидан дастакланиб келаётган Миср хунтасининг лидери генерал Ас-Сиси халқ қўзғолони қаршисида ортга чекинишга мажбур бўлди, дея хабар қилади “Ислоҳхабар” ахборот агентлиги.

Хабарда Миср президентлигидан четлатилган Муҳаммад Мурсий ва “Мусулмон биродарлар” жамоасининг тарафдорларига қарата Ас-Сиси “инқилобни унутиб дарҳол иттифоқ тузайлик”, деган таклифни ўртага ташлаганлиги қайд этилади.

“Расд” ахборот сайтидан олинган хабарга кўра, Миср кўчаларида давом этаётган намойишлар сабабли тинчини йўқотган Хунта бошқаруви “Мусулмон биродарлар” раҳбарлари билан алоқа ўрнатиб, 3 июл ҳодисаларини инқилоб деб тушунмасликларини ва халққа ҳам буни инқилоб деб изоҳламасликларини талаб қилган.

Шунингдек хабарда айтилишича, ҳарбий хунта “Мусулмон биродарлар” раҳбарларидан намойишга чиққан халқларни уйларига қайтариб, намойишни тўхтатишларини ҳам талаб қилган. Мутахассилар Сисининг бу таклифини “нолойиқ таклиф”, “сиёсий пора таклиф қилиш” ва “Сисининг тугаши” шаклида изоҳлаб, бу таклиф “Мусулмон биродарлар” тарафидан қабул қилинишига кўзи етмаслигини маълум қилишди.

“Мусулмон биродарлар” жамоаси эса мусулмонларни қатлиом қилган ва беш мингдан ортиқ кишини ўлдирган ҳарбий хунтадан музокара учун авваламбор Мурсийнинг озод қилинишини шарт қилишди.

Шунингдек хабарда Ҳарбий хунта – агар келишув амалга ошадиган бўлса – Мурсий ва ҳибсга олинган барча “Мусулмон биродарлар” раҳбарларини озод қилиб, хавфсизлигини таъминлаши ва тортиб олинган мол-мулкларнинг ортиқчаси билан қайтариб беришлиги мумкинлиги олға сурилади.

Бу хабар Қоҳира, Асют, Ҳелван ва бир қанча жойларда аёллар, жумладан Ал-Азҳар университетининг талаба қизлари тарафидан ташкил қилинган намойишлар авж олгандан сўнг ўртага чиқди.

Туркистон:

Сиси сиёсатчи ҳам, мафкуравий муфаккир ҳам эмас. У хатто мусулмонларнинг душмани ҳам эмас. Асад сингари Сиси ҳам, Ислом ва мусулмонларнинг асл душмани бўлган мавжуд дунё системасининг кўппаги.

У балки юқоридаги баёнотининг туб келиб чиқиш моҳиятини ҳам тушунмас. Лекин унга йўл кўрсатаётганлар яхши билишадики, Мисрда ҳам Суриядаги хато қайталаниляпти. Айнан “Мусулмон биродарлар” жамоасини ўзларидан нари туртиб юборишлари, уни исломий сиёсийлашиб бораётганига сабаб бўлди. Ушбу жамоъа Мисрда жуда катта куч эканлигидан, мафкуравий курашда унинг қай томонда туриши, катта аҳамиятга эга. Шунинг учун куфр олами, илгари Сиси томонидан келтирилган хатони тўғрилашга харакат қилиб, Биродарлар жамоъасини яна илгариги хизматларига тортмоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here