ЕХҲТ амалдаги раиси Ўзбекистонга келди

715
0

0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 11 октябр куни расмий ташриф билан Тошкентга келган Украина Ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Леонид Кожара билан учрашди.

ТИВ матбуот хизматини хабар қилишича, вазирлар ўзбек-украин муносабатларини муҳим жиҳатларини муҳокама қилишди, вазирликлараро мунтазам алоқаларни шакл ва механизмларини кўриб чиқишди ҳамда халқаро ва минтақавий долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.

Асосий эътибор ЕХҲТ доирасида ҳамкорликка оид масалаларга қаратилинди.

Музокаралар натижаларига кўра, вазирлар Ўзбекистон ва Украина Ташқи ишлар вазирликларининг 2014-2015 йиллардаги ҳамкорлигига доир дастурини имзолашди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here