Россиядан ҳарбий ёрдам

0
582

Россияда чоп этиладиган «Коммерсант» газетасининг Россия Федерацияси Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовга таяниб ёзишича, Россия ёрдам сифатида Қирғизистонга 1,1 миллиард долларлик ҳарбий техника беради.

Герасимовнинг айтишича, Россия Мудофаа вазирлиги балансида турган техникалар, жумладан, вертолётлар, зирхли автомобиллар, ўқотар қуроллар ва алоқа воситалари Қирғизистонга етказиб берилади.

Шунингдек, ҳарбий ёрдам Тожикистонга ҳам кўрсатилади. “ИРНА” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тожикистон парламентида Россияга қарашли 201 дивиязиясининг Тожикистонда қолиш муддатини узайтириш борасида битим ратификация қилинган. Агентликнинг билдиришича, Россия ҳарбийларининг Душанбеда яна 30 йил қолиши икки давлат масъуллари томонидан тасдиқланган. Келишувига кўра, 30 йилдан кейин томонлар хоҳшига биноан бу муддатни яна 5 йилга ўзайтириш имкони ҳам бор.

Экспертларнинг фикрича, Россия томонидан Бишкек ва Душанбега ҳарбий-техник ёрдамнинг берилиши 2014 йилда НАТО қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши билан боғлиқ. Шу тариқа Россия минтақадаги хавфсизликни таъминлаш баҳонасида америкалик ҳарбийларнинг Марказий Осиёда муқим қолишининг олдини олмоқчи.

Туркистон:

НАТОнинг Афғонистонни тарк этиши ёки фаолиятини ўзгартириши, Россияни минтақадаги муаммолар гирдобига тортиши мумкин.

АҚШ бу ишга эришишда, Россиянинг сиёсий доирасининг заифлашиб, халқаро сиёсий институтларининг деярли фаолияти тўҳтаб қолганидан, Путинни сиёсий вазиятларга баҳо беришда ўта заифлигидан фойдаланади. Бу хато Россиянинг минтақадаги вазиятларни тартиблаштириш масулиятини ўз қўлига олишидан бошланади. У НАТОни минтақадаги жавобгарлигини тарк этишига йўл бермаслиги ва ўзи келтириб чиқарган барча муаммоларини бартараф этишга мажбурлаш учун халқаро ҳамжамиятни кўтаришга харакат қилиши лозим эди.

Лекин юқорида айтганимиздек, Путин худди Сурияда алданаётганидек М Осиёда ҳам нотўғри позицияни эгаллади. АҚШ бир неча маневрлар билан Россияни чалғитди. У Ўзбекистон орқали чиқиб кетишни Россия билан маслахатлашмай режалаштирди. Харбий техникаларни модрнизация (тубдан ўзгартириш) қилишга харакат қила бошлади. Россия юқоридаги экспертлар айтишаётгандек, НАТОни минтақада жойлашиб олишини олдини олишни харакат маркази қилиб олиб фикрлай бошлади.

Россиянинг шу йўсиндаги харакатлари нимага олиб келиши мумкин? М Осиё Афғонистон билан бирлашиб, икки лагерга бўлиниб, Россия ва АҚШ кучлари томонидан дастакланиб турувчи ҳарбий қувватлар пайдо қилинади. Бу ишлар Россия билан АҚШ ўрталарида хатто маслахатлашилган холда бориши ҳам мумкин. Лекин хозирги вазиятда АҚШ ҳеч нарса ютқазмайди, аксинча Афғонистон муаммосидан қутулади. Россия эса, ўзини гўёки халқаро сиёсатда иштирок этаётгандек кўраётгани билан, шу ишнинг ортидан хатто ички парокандаликка учраши ҳам мумкин.

Албатта буларнинг реъжалари вазиятларга кўра ўзгарувчан. Вазиятлар эса, куфр системаси остидан ва назоратидан чиқиб, улар тушуна олмайдиган Ислом системаси асосига қайта бошлади. Албатта бу хозирча Сурияда яққол кўринди, лекин бутун дунёнинг принципиал позицияларини тубдан ўзгартириб юборди. Улар хозирда шу Ислом системаси асосидаги йўналишларни тарқалишига қарши ҳеч қандай чора топа олишмай вахимага тушишди. Лекин исломий фикрий етакчилик асосидаги бу система албатта кенгаяди. Демак юқоридаги каби куфрнинг бизларнинг устиларимиздаги ифлос реъжалари, мусулмонлар дунёнинг ҳар жойида ва ҳар бир харакатимизда Исломга система сифатида қайтишимиз билан кўтарилар экан инша Аллоҳ.

NO COMMENTS