Сурия қўзғолони бошлангандан то ҳозирги кунга қадар Россия Асадга турли қурол яроқ билан дастак бериб келаётгани маълум. Аммо бугунга келиб, юзлаган Россиянинг ёлланма аскарлари Асад режими томонида туриб жанг олиб бораётгани ўртага чиқди.
Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) бошлиғининг ўринбосари Владимир Симирнов 300-400 атрофида Россиянинг ёлланма аскарлари Асад режими томонида туриб жанг олиб бораётганини маълум қилди.
Ўтган май ойида федерал хавфсизлик хизматининг бошлиғи Александр Бортников Россия, Европа ва Ўрта Осиёдан жами бўлиб 200га яқин ёлланма аскарнинг Асад режими томонида туриб жанг олиб бораётганини тахмин қилган эди. Бироқ унинг ўрин босари ошкор қилган рақамлар эса фақат Россиянинг ўзидан борган ёлланма аскарларнинг сони тахмин қилингандан анча кўплигини очиб ташлади.
Федерал хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринборасари Симирнов бу маълумотни ошкор қилар экан, рус ёлланма жангчиларининг ватанга қайтишларида Россия хавфсизлиги учун катта хатар туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Россия қонунчилигида бу масалага боғлиқ бирор нарса устида баҳс юритилмаганлигини очиқлаган Симирнов “Бу ишни яхшилаб кўриб чиқишимиз зарур”, дея таъкидлади.
Симирнов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишидан сўнг баёнот бериб, бу мавзу йиғилиш асносида кўтарилмаганлигини, бироқ рус масъуллари хос равишда бошқа давлатлар намоёндалари билан бу мавзуни муҳокама қилганлигини айтиб ўтди. Унга кўра бошқа давлатлар ҳам айни мавзуда ўз хавотирларини билдиришган.
Туркистон:
Россиянинг Сурия масаласида тутган ўрни, унинг дунё хамжамияти олдидаги обруйига катта путур етказди. Энди юқоридаги баёнотлар тасдиқланса, АҚШ Сурия урушидаги провокацияга олиб борувчи вахшийликларнинг барчасини Рус аскарларига тўнгашга қаттиқ харакат қилиши мумкин. Чунки Путин айтганидек Асад режими Россиядан кўра АҚШга кўпроқ яқин хамкорликда келади.
АҚШ Россиядан Сурия масаласида жуда маккорона фойдаланиб келади. У ўз манфаатлари учун “Хизбуллох” ни пайдо қилишда ва уни дастаклаб туришда Россия билан Эрондан фойдаланди. “Хизбуллох” эса ўз навбатида, минтақадаги сунийлар билан шийалар мувозанатини ушлаб туришдан ташқари, Исроилга қарши правокациялик урушлар пайдо қилиб, унга бир қанча ерларни босиб олишига имкониятлар яратди.
Россия эса, Яқин Шарқ масалаларининг ечимларида иштирок этаётгандек кўрсатилинаётганидан рози эди. У хатто мана шу арзимас иштирокидан махрум бўлиб қолишдан хавотирга тушиб, катта сиёсий хатолар содир эта бошлади. Агарда юқоридаги аскарий аралашувлари тасдиқланса, бу унинг сиёсий хатоларининг навбатдагиси бўлади.
Аскарий аралашувдан АҚШ ва ЕИ давлатлари ўзларини тийиб туришибди. Негаки бу аралашувда, Афғонистондан кўра хавфлироқ оқибатларга олиб калиш эхтимоли жуда баланд.