Туркия ҳаво кучлари Сурия тикучарини уриб туширди

653
0

000

Туркия бош вазирининг ўринбосари Булент Аринч Туркия чегарасини бузиб ўтган Сурия тикучари Турк ҳаво учоқлари томонидан уриб туширилганлигини маълум қилди.

Булент Аринч вертолёт Сурия ҳудуди томон учиб бориб қулагани учун унинг экипажи тақдири ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди. “Туркия ҳаво мудофаа тизимининг тинмай огоҳлантиришга қарамай Сурия тикучари чегарани бузиб, 2 км Туркия ҳудудига кирган. Натижада Туркия ҳаво ҳужумига учраган тикучар Сурия ҳудудига қайтиб, ерга қулаган”, деди Аринч.

Аринч вазирлар мажлиси ортидан бу ҳақида берилган саволга “Сурияга тегишли МI 17” русумли тикучар соат 14:20да Гувежжи минтақасида 2км Туркия ҳудудига бузиб кирган. Туркия ҳаво мудофаа тизими ноқонуний хатти-ҳаракатларни бас қилишни талаб қилганлар. Бироқ шунга қарамай, тартибни бузиш давом этавергач, Малатядан ҳавога кўтарилган учоқларимиз тарафидан соат 14:25да уриб туширилди. Тикучар Сурия ҳудудига ўтиб қулаганлиги сабабли шу пайтгача у ҳақида аниқ маълумот ололмадик”, деб жавоб қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here