Ўзбекистонда ахолини оммавий пахта теримига олиб чиқиш бошланди

593
0

000

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳини хабар қилишига кўра, 16- сентябрдан бошлаб республикани бутун ҳудуди бўйлаб одамларни оммавий пахта теримига олиб чиқиш бошланган.

 Ҳуқуқ ҳимоячиларини хабарича, Тошкентдан 200 мингдан зиёд фуқаро далалардаги ишга “ихтиёрий-мажбурий” асосда жалб қилинади. Булар бюджет ташкилоти ишчилари бўлиб; ўқитувчи, тиббиёт ходимлари, вазирлик хизматчилари, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари, электр таъминоти, сув ҳўжалиги, газ идораси, ҳокимлик ишчилари, поликлиника, болалар боғчаси ва ўқув муассасаси ходимларидир. Пахта теримига боришдан бош тортган бюджет ташкилоти ходимларини ҳокимият ишдан хайдаш билан қўрқитмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларини белгилашича, республика бўйича жами 2,5 миллион фуқаро пахта теримига жалб қилинади.

Шунингдек мажбурий пахта теримига ўрта ва кичик тадбиркорлар ҳам жалб қилинади. Булар хизмат кўрсатиш ва савдо ходимлари, молиячи ва банкирлар, ишлаб чиқарувчи ва қурувчилар, кондитер ва нонвойлардир. Ҳокимият ходимлари хусусий тадбиркорлар ичида пахта теримига чиқиш ёки теримга чиқмаслик учун келишилган маблағни тўлашлик учун тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларини хабарига кўра, Тошкентдаги энг катта, етти мингга яқин одам ишлайдиган Эски Жўва бозоридаги ҳар бир савдогардан пахта теримига чиқмаганлик учун ойига 1,5 миллион сўм (550 доллар) тўлашлик таклиф қилинмоқда. Катта магазини, супермаркети, ресторани бор шахслардан ва йирик ишлаб чиқарувчилардан эса ҳокимият бу маблағни тўлашликни талаб қилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонни бошқа ҳудудларидан Тошкентга ишлаш учун келган мардикорларни бозори чаққон бўлиб пахта теримига чиқишни хоҳламаган бюджет ташкилоти ходимлари ва тадбиркорлар уларни ўзларини ўрнига пахта теримига жўнатиш учун ёлламоқдалар. Шу вақтга қадар кунига 30 минг сўмдан ишлаб юрган мардикорни пахта тергани учун бир кунлик иш ҳаққи 30 мингдан 50 минг сўмга ошиб кетган. Шундай йўллар билан ҳукумат Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида фуқароларни пахта теримига жалб қилиш учун турли ҳил ихтроларни ўйлаб топмоқда.

Республикани бошқа вилоятларида эса ҳар доимгидек мажбурий пахта теримига олий ўқув юрти, коллеж талабалари ва бюджет ташкилоти ишчи-хизматчилари жалб қилинади. Ҳукумат бюджет ташкилоти ва ўқув муассасаси раҳбарияти орқали мажбурий пахта теримига олиб чиқилган “хашарчи”лардан “бегона одамлар” – журналистлар ёки бирорта чет эллик сўраб қолгудек бўлса “пахта теримига ўз ихтиёри билан мамлакатга иқтисодини кўтаришда ёрдам бериш учун чиққанлиги”ни айтишсин деб, тарғибот олиб боришмоқда.

Деярли барча давлат ташкилотларида ҳар бир ишчидан пахта теримига ўз ихтиёри билан бораётганлиги тўғрисида мажбурий равишда тилхат ёздириб олинмоқда.

Ҳуқуқ химоячиларини белгилашича, ҳукумат ёлғон, алдов ва таҳдиддан фойдаланиб ўз ҳуқуқларини билмайдиган фуқароларини 22 йил мобайнида ўзларини турмуш даражасини яхшиланишига ҳисса қўшмаган пахта теримига мажбурий равишда жалб қилиб келмоқда.

1 COMMENT

  1.    УЙГОНИНГЛАР ЭЙ МУСУЛМОНЛАР СИЗЛАРГА ИСЛОМ МАФКУРАСИ ЕТИБ КЕЛДИ!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here