АҚШ армияси ҳануз ҳужумга шай турибди

543
0

000

Башар Асад Кремл ташаббусини қабул қилиб қўлидаги кимёвий қуролларни халқаро кучлар назоратига топширишга рози бўлди. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Жневада учрашиб келишиб олганлигини маълум қилди.

Бироқ шунга қарамай Томагавк ракеталари билан жиҳозланган АҚШ ҳарбий кемалари Ўрта Ер денгизини ҳануз тарк этмаган. Ҳарбий-денгиз кучлари вазири Рей Мабуснинг айтишича, кемалар у ерга аниқ бир миссия билан сафарбар этилган ва бу миссия ўзгаргани йўқ. “Буйруқ берилса, мўлжалга қақшатқич зарба берамиз”, – дейди Рей Мабус.

Унинг таъкидлашича, Оқ уйдан буйруқ келса, Мудофаа вазирлиги ҳарбий кемалар ва узоқ масофага учадиган ракеталар билан чекланиб қолмайди.

Айни пайтда АҚШ расмийлари аранг аёқда турган Сурия режимини ўзига қарши кўплаб киберхуружлар уюштирганликда айбламоқда. Яқинда Ҳарбий-денгиз кучларига аскар ёллайдиган веб саҳифанинг ишдан чиқишига  Сурия айбдор деб топилган. Шунинг учун расмий маълумотларга кўра, кибермудофаа тизимлари ҳам шай ҳолатга келтирилган.

АҚШ кибермудофаа тизимларини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратганини маълум қилган Пентагон сўзловчиси Дамиен Пикарт “Бирор давлат ёки гуруҳ онлайн режимда АҚШ манфаатларига зиён етказмоқчи бўлса, билсинки, АҚШ ҳамлани қайтариб, ортиғи билан жавоб беришга қодир”, – дейди дунёга таҳдид қилиб.

Айни пайтда АҚШ Ўрта Ер ва Қизил денгизларидаги ҳарбий кемалари билан ўз кучини намойиш этмоқда. Унинг арсеналида кўринмас қуроллар ҳам борлиги айтилади.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here