Миллий коалиция Сурия муваққат ҳукуматининг раисини сайлади

567
0

-

 

Сурия ҳукуматига мухолиф миллий коалиция 14 сентябр шанба куни қуролли кучлар ҳукмронлик қилаётган минтаққаларда Аҳмад Таъмани муваққат ҳукумат раиси этиб сайлади.

Хабардор манбанинг айтишича, коалициянинг 75 аъзоси Таъманинг фойдасига овоз берган. 10 аъзоси эса унинг бу мансабга тайинланишига қаршилик билдирган, қолганларнинг позицияси ҳануз аниқ эмас.

Таъма сайловдан кейин сўзлаган нутқида “муваққат ҳукумат миллий муассалар ташкил қилиш, хафвсизликни таъминлаш, миллий ҳукмронликни кенгайтириш ва иқтисодий эркинликни қайт тиклаш учун асосларни қўяди”, деб баёнот берди. У ҳамма бир ёқадан бошчиқариб, мукаммал жамоа бўлишга ва тарқоқ кучлар каби бўлмасликка чақирди.

Таъмага кўра Сурия янги жумҳуриятга айланади. “Сурияда ҳар бир суриялик учун янги жумҳурият қоим бўлади. Унда қотиллар ва жиноятчиларга ўрин йўқ. Бу жумҳурият буюк инқилоб қийматларини мустаҳкамлайди ва фуқаролар ўртасида тенгликни рўёбга чиқаради”, дея таъкидлади у.

115 аъзодан иборат миллий коалиция халқаро даражада ишончлиликни ошириш учун бугун муваққат вазирларни таъйинлаш мақсадида Истамбулда тўпланишди.

 

Туркистон:  АҚШнинг Сурияни бомбардимон қилишдан кўзлаган лоихаси ишга тушди.

У Асаднинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган қувватларни харакатга келтирди. Лекин уларнинг олдига АҚШ томонидан қўйилаётган масулиятли топшириқ, унчалик осон кечмайди. Бу ташкилотлар, Сурияда Миср сингари, ёки шунга яқин вазиятлар пайдо қилишни мақсад қилишади. Лекин Суриядаги вазият Миср ёки дунёнинг бошқа жойларидагидан мутлоқ фарқ қилади.

Фарқ шундан иборатки, бу ерда 100мингдан ортиқ мусулмоннинг бегуноҳ қонлари тўкилди. Мамлакат мутлоқ вайрон қилиб юборилди. Коалиция тиқиштирмоқчи бўлаётган куфр фикрларига қарши исломий фикрлар кенг томир отди. Асосийси давлат армияси парчаланиб деярли йўқ бўлди. Асад армияси эса, куфр нисбати берилаётган алавийлар ва уларнинг баъзи бир қўлловчи ташқи қувватлардан иборат бўлиб, уларни Миср армиясидан фарқли, Сурия армияси деб тан олиб бўлмайди.

Демак муваққат хукумат таяниши мумкин бўлган ягона қувват, ташқи куфр харбий аралашувига муҳтож бўлади. Бу эса уларни, куфр билан бирга олиб боришга уринишаётган Ислом ва мусулмонларга қарши мафкуравий курашларида мувоффаққиятсизликка олиб келади. Муваққат хукуматининг қисматини кўпроқ Афғонистондаги Карзайникига ўхшатиш тўғрироқ бўлади. Лекин АҚШ Афғонистонда тушган тузоғига қайта тушиши деярли мумкин эмас. У Сурияга пиёда аскар олиб кирмайди. Демак муваққат хукуматнинг иши ўта қийин. Лекин уни ташқаридан араб лигаси қўллашга харакат қиляпти. АҚШ уларни қуролланишларига хатто изн берди. Нахотки АҚШ Араб лигасини сиёсий ташкилот сифатида майдонга чиқарса.

Юқоридаги мулохазаларнинг амалга ошишига хатто Абама хам ишона олмайди. У шу соҳада узоқ мулоҳаза қилди ва бу лоихани амалга оширишни хозирги вазиятда мумкин эмас деб топди. Коалициянинг харакатларидан эса, куфрнинг бу лоихадан мутлоқ умидини узмаганлигини англаш мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here