Эштон: Европа иттифоқи Мисрда муваффақиятсизликка учраган эмас

626
0

000

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кэтрин Эштон “Европа иттифоқи Мисрда муваффақиятсизликка учради”, деган фикрга қўшилмаслигини маълум қилди. “Ўзимиз режалаштирган ҳар бир нарсани амалга оширяпмиз. Миср ҳукумати ва барча сиёсий кучлар билан доимий алоқадамиз”, деди у чоршанба куни Страсбург шаҳрида бўлиб ўтган европа парламенти мажлисида.

“Ҳеч бир тарафни ёнини олмаймиз”, деб гап бошлаган Эштон сўзи давомида Исломий ҳаётни хоҳаётганлар тарафида эмас, балки демократияни хоҳлаётганлар тарафида туришини билдирди. “Мисрдаги яшаш даражасини кўтариш учун фаолият олиб боришга уриняпмиз. Биз доимо демократияга интилаётган ва қонуний давлатга қайтишни ҳохлаётган Миср халқи тарафидамиз”, деди у сўзи давомида.

Эштон Европа иттифоқи дастури бўйича ҳозирда Мисрга ёрдам тақдим қилинмаётганига ишора қилди. Лекин у соғликни сақлаш марказларидаги фақирларга ёрдам бериш, мактаблардаги болаларни озуқа билан таъминлаш, фақир маҳаллалардаги фуқароларни қўллаб қувватлаш ва кам таъминланган оилалардаги аёлларга ёрдам кўрсатиш давом эттирилишини очиқлади.

Мисрда минглаган мусулмонлар қирғин қилинганда, ҳатто нажот истаб масжидларга қочиб кирган инсонлар – аёллар ва болалар дохил – масжиди билан қўшиб ёқиб юборилганда томошабин бўлиб турган европа иттифоқининг вакили “Миср халқига ёрдам бериш бизга вожибдир”, дея кекирдагини чўзди.

Эштон ҳеч бир сиёсий шартларсиз ёрдам кўрсатиш мақсадида Мисрга сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганлигини таъкидлар экан, Мисрлик ҳамкорлари Европа иттифоқи қадрлайдиган қийматлар асосида юксакликка эришишига умид билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here