Обама америкаликларни ҳарбий ҳужум зарурлигига ишонтира олмади.

544
0

000

АҚШ президенти Барак Обама америкалик фуқароларни Сурияга нисбатан ҳарбий амалиёт қўллаш зарурлигига ишонтира олмади. Бу ҳақда АҚШ Конгресси вакиллари палатаси раиси Джон Бейнер баён қилди.

“Америкаликлар Сурияга ҳарбий ҳужумни қўллаб қувватламайдилар, у (Обама) Америка халқини бунга кўндира олмади”, –  деди раис.

Айнан шунинг учун ҳам Бейнер, давлат раҳбарининг миллатга қиладиган бугунги мурожаати жуда муҳим аҳамиятга эга, деб хисоблайди. Республикачилар етакчисининг сўзларига кўра, Конгресс президентни қўллаб қувватлаши айни вақтда ўта муҳимдир. Бейнер давлат иерархиясида президентт ва вице-президентдан кейин учинчи шахс хисобланади.

Сурия кимёвий қуролини халқаро назорат остига топшириш хусусидаги Россия таклифини шархлар экан, Бейнер, “дипломатия ҳарбий амалиётдан доим афзал туради”, дея қайд қилди. Шу вақтнинг ўзида у бу ташаббусни амалга ошириш хусусида шубха билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here