Сурия тупроқларида Асадга қарши жанг олиб бораётган Исломий жамоалар бир жойда тўпланиб Ғарбнинг ҳужумига қарши баёнот беришди. Уларнинг маълум қилишича, Ғарб Сурия режимига зарба бериш баҳонасида Асадга қарши курашаётган мужоҳидларни нишонга олмоқда. Мужоҳидлар Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга бўйин эгмасликларини очиқладилар.
Уларнинг баёнотида шундай дейилади:
“Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! Ғарбнинг Сурияга ҳарбий аралашувини рад этамиз. Биз мужоҳид жамоалар ва Шом ўлкасини ҳимоя қилувчи фаол жамоалар қўзғолонимизга қарши Ғарб томонидан уюштириладиган барча ишларга қарши эканлигимизни эълон қиламиз ва ҳар қандай ҳарбий аралашувни рад этамиз. Бу ҳужумни Исломий умматга ва муборак Шом ўлкасига қаратилган янги бир ҳужум деб эътибор қиламиз.
Мухолиф ҳаракатлардан – ичкаридагилардан бўлсин ёки ташқаридагилардан бўлсин – ким Ғарбнинг ҳарбий аралашувига дастак берса, улар билан орамиз очиқдир. Барчага шуни айтиб қўймоқчимизки, Америка, Европа ва Россиянинг Фаластинда, Ироқда, Афғонистонда, Кавказда, Малида, Чеченистонда ва бошқа Ислом ерларида амалга оширган жиноятларини асло унутманг. Шубҳасиз шунча нарсалардан кейин ҳам мусулмонларнинг душманидан ёрдам истаётганлар Аллоҳга, пайғамбарига, шаҳидларнинг қонларига, ҳалок бўлган аёллар, қарилар ва ёш гўдакларга хиёнат қилган бўладилар. Шунингдек яна шуни маълум қиламизки, бу давлатлар, хусусан Америка мусулмонларни оммавий қинғин қилиши учун Асадга кимёвий қуролни ишга солишига яшил чироқни ёқиб берди. Улар шу тарзда ўзларининг ҳар турли ҳужумларига қонуний тус беришни режалаштиришди.
Биз бор кучимиз билан уларга қаршилик кўрсатамиз. Инша Аллоҳ улар чекинишга мажбур бўлишади. То шаҳодатга эрушгунимизча курашни давом эттиришга Аллоҳга аҳд берамиз, истаса ғолиб қилади, истаса шаҳодатга эриштиради. Аллоҳдан бошқага бўйин эгмаймиз ва Аллоҳдан бошқасидан ёрдам сўрамаймиз. Биз Аллоҳнинг ваъдасига чин қалбдан ишонамиз.
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қиладилар ва Менга бирон нарсани шерик қилмайдилар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]
Musulmon birodarlarimizdan Alloh rozi bolsin o’zining yoloda sobit qadam qilsin