Араб Лигаси ҳам АҚШни ёқлайди

624
0

0

Башар Асаднинг асосий иттифоқчиларидан саналган Россия, Эрон ва Хитой давлатлари АҚШ ва Европани Сурия масаласига ҳарбий аралашув оқибатидан огоҳлантирди. Уларнинг таъкидлашича, ҳар қандай аралашув бутун минтақа учун салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

АҚШ Асад кучлари Шарқий Ғута минтақасига кимёвий қурол ишлатганига ишончи ортиб бораётганини айтар экан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШни Сурия масаласида ўта огоҳ бўлишга чақирди.

Бунинг акси ўлароқ Туркия ҳукумати ҳарбий амалиётга ундамоқда. Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Доуд Уғли кимёвий қуролни ишга солишни инсониятга қарши жиноят деб сифатлаб, “бундай жиноят қаршисида сукут сақлаб турмаслик ва қилиниши керак бўлган ишни қилиш лозим”, дея билдирди.

Шунингдек, Британия ташқи ишлар вазири Уилям Хейгнинг айтишича, Сурияга қарши операция учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фотиҳасини олиш шарт эмас. Унинг франсиялик ҳамкасби Лорен Фабиус назарида кенгашда Суриянинг иттифоқчилари бўлмиш Россия ва Хитойнинг розилигини олиш ҳам шарт эмас, бундай вазиятда қўл қовуштириб ўтириш ярашмайди.

АҚШ ва европанинг бу харакатларидан сўнг Араб давдатлари лигаси ҳам дарҳол ўртага чиқиб, Сурия режимини айблай кетти. Кеча Қоҳирада ўтган йиғилишида Қимёвий ҳужум масъулиятини тўлиқ Асад режимига юклаган Лига, жиноят содир этганларни халқаро маҳкамага топширишни талаб қилди.

Сурияда юз мингдан ортик мусулмонлар қатл эитилишига нисбатан оғзига талқон солиб ўтирган Араб лигаси кечаги ўз баёнотида Сурия режимини кимёвий куролни ишга солиш билан ахлоқий ва инсоний қийматларни ерга урганликда айблади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here