АҚШ сингари Британия ҳам Суриядаги режимни ағдаришликка интилмайди.

560
0

0

Вице-премьер Ник Клегг британ ҳукумати Суриядаги режимни алмаштиришликни кўзда тутмаслигини ва у ердаги гражданлар урушига якун ясашликка интилмаётганлигини баён қилди.

Унинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати Сурияда кимёвий қурол қўлланганлигига нисбатан қонуний, мутаносиб ва аниқ  жавоб хусусида қарор қабул қилиши керак. “Эркаклар, аёллар ва болаларага қарши кимёвий қурол қўлланилиши жирканч жиноятдир ҳамда халқаро қонунчиликни қўпол равишда бўзишдир ва агар биз ташқаридан ҳаракатсиз қараб турадиган бўлсак, биз ҳақиқатдан ҳам хатарли сабоқ ўрнатган бўламиз”, – деди у.

Ироққа ҳарбий бостириб киришликка қарши чиққан Либерал-демократик партияга аъзо бўлган вице-премьер Сурия мисолида қуруқликдан бостириб киришликнинг ўзи бўлмаслиги ҳақида баён қилди.

Шу вақтнинг ўзида Оқ уйда президент Барак Обаманинг Сурия ҳукумати қўшинларига зарба беришлик хусусидаги қарор хозирча қабул қилинмаганлиги ҳақидаги сўзларини тасдиқлашди. Шунингдек Оқ уйдагилар АҚШ президентида Сурия муаммосини ҳал қилиш борасида бир қанча вариантлар мавжуд эканлигини айтишмоқда. Шунга қарамай у  бу вариантларнинг қайсисини қўллашлик ҳақида қарор қабул қилгани йўқ. Давлат департаменти намоёндалари ўз ҳаракатларининг Башар Асад режимини ағдаришликка бўлаётган ҳаракатларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини алоҳида қайд қилдилар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here