Ливанда юз берган террорчилик амалиётидан сўнг сукут сақлаб турган мамлакатлар террорчиликни қўллаб қувватламоқдалар. Мазкур баёнот билан «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати етакчиси Ҳасан Насрулло чиқиш қилди.
“Биз баъзи мамлакатларнинг сақлаб келаётган сукутини қоралаймиз. Охирги кунлар воқеалари уларнинг террорчиликни қўллаб қувватлашликларини тасдиқлаб турибди”, – деди у.
Бу ўринда Насрулло шунингдек, агар керак бўлса ўзи Сурияга бориб ҳукумат қўшинлари тарафида туриб жанг қилишлигини баён қилди. Хусусан «Ҳизбуллоҳ» етакчиси 21 кишининг хаётини олиб кетган террорчилик амалиётидан кейин унинг партияси аъзолари сафлари янада жипслашганлигига ва ўз тарафдоларининг Ливан билан қўшни мамлакатда ҳарбий ҳаракатларнинг давом этиши истагида эканлигига ишора қилди. “Агар жанга боришлик керак бўлса, мен бораман”, – деди у.
Пайшанба куни Байрутда содир этилган террорчилик амалиёти натижасида 21 киши ҳалок бўлган ва 350га яқин одам турли жароҳатлар олган. Террорчилик амалиёти асосан мусулмон-шиялар истиқомат қиладиган районда юз берган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар бор. Бу амалиёт масъулиятини аввал маълум бўлмаган «Сарият Оиша» (Оиша бригадалри) гуруҳи ўз зиммасига олган.