Акаев: Мени халқ қувган эмас.

511
0

000

Туркистон: Россия сиёсий курашга Акаевнинг сиёсий элитасини тортмоқчими.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев 1 Август куни «Русский репортер» журналига берган интервьюсида 2005 йил март ойида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сўз юритди. У суҳбат чоғида Қирғиз республикаси билан Америка ўртасида юзага келган айрим воқеалар ҳақида гаприб берди.

Акаевнинг даъво қилишича 2005 йилда уни Қирғизистон халқи эмас, балки Америкаликлар қувиб юборган. “Мени халқ қувган эмас, у пайтда давлат ўз йўлида ривожланиб бораётган эди. У ажойиб кўринишга эга эди. “рангли революция”ни америкаликлар уюштирди. Ҳаттоки улар бу ишларни мендан яширганлари ҳам йўқ”, деди собиқ президент.

Унинг фикрича, Америка унга қарши пайт пойлаб юрган. “АҚШ Манас ҳаво базасида хоҳлаганича қолишини кўзлаган эди. Биз эса Афғонистондаги халқаро терроризмга қарши кураш учун белгиланган муддат, яъни бир йилни талаб қилдик. Шундан сўнг мен АҚШнинг манас ҳаво базасидан осонликча чиқиб кетмаслигини англаб етдим ва Россияни Кантда ҳарбий база қуришга таклиф қилдим. Бундан аразлаган АҚШ элчиси мен билан бир йил гаплашмай қўйди. Орадан бир йил ўтгандан сўнг АҚШ Қантдаги Россия ҳарбий базасини ёнига АВАКС қўйиш таклифини киритди. Мен дарҳол “йўқ”, дея жавоб қилдим. Улар мени қўрқитиб, дўқ-пўписа қила бошлашди. Шундай қилиб, уларнинг таклифини қабул қилмаганим учун мен диктаторга айландим-қолдим”, деди Собиқ президент Акаев.

 

Қирғизистонда нечта давлат тўнтариш амалга ошгани билан, сиёсий элита ўзгаргани йўқ. Уни Бакиев даврида ҳам, хозир Атамбаев призидентлигида ҳам асосий сиёсий йўналишларни белгилашда рўли катта.

АҚШ Қирғизистонда Туркиядаги сингари сиёсий элитани ўзгартира олмади. Қирғизистонда хатто асосий мухолиф харакатлар ҳам Россияпараст. 2012 йилда бўлиб ўтган намоишларда Адахам Мадумаров, Ташиев ва бошқа мухолиф етакчилари ўзларини Россияга содиқ эканликларини ва Қирғизистон Россиясиз иқтисодий ва сиёсий кризисдан қутула олмаслигини айтиб ўтишди. Улар Қумтор масаласини Қирғиз иқтисодиётига қанчалар зиён келтираётганини очиб ташлашди.

Хозирги воқеъликда, Қирғизистон хақиқатда Россия билан сиёсий, иқтисодий томонлама қаттиқ боғланиб қолган бир пайтда, унга АҚШнинг Манасдаги авиабазасини чиқариб юбориш буюрилди. Бунга жавобан АҚШ халқаро қонун ва ҳуқуқ нормаларини ишга солиб, ҳар хил фитналар уюштира бошлади. Канаданинг тилла конининг тўла назорат қилувчи Centerra_Gold компаниясига қарши халқ норозилик намоишлари уюштириб, ҳукуматни халқаро сиёсисат олдида ўта ноқулай вазиятга олиб кела олди. Бу ишларни амалга оширишда АҚШ бузулиб бораётган сиёсий элитанинг халққа таъсири заифлашиб бораётганидан фойдаланди. Бу элита бир томонда харакат олиб боришаётгани билан, ҳокимиятга бўлган интилишлари ва бир бирларига нисбатан шу салтанат талашишдаги қаттиқ адовватлари, ҳар қанақанги ташқи кучлар фойдаланиши мумкин бўлган заиф томон хисобланади.

АҚШ Қирғизистонда сиёсий кураш олиб бораётгани билан, ўзига тобеъ қувватларни салтанатга олиб келишга, сўнг уларнинг таъсири билан вазиятни қўлга олиш мақсадини олдига асос қилиб қўяётгани йўқ. У ҳукуматни муаммолар гирдобига тортиб, ўша Россияпараст мухолифот билан жазоламоқчи. Негаки ҳукумат ўта заиф, яқин келажакда бу заифликдан чиқиб кетиш йўллари ҳам кўринаётгани йўқ. Халқ ўта қийин ахволга тоборо кириб бормоқда ва бу холатнинг ўнгланишидан ҳам умид қилиш қийин. Мана шу холатнинг ўзи АҚШ учун ўта қулай вазиятларни пайдо қилади ёки мавжуд вазиятларни сақлаб туришига ёрдам беради. Масалан Ош воқеасидан кейинга миллий кескинликни сақлаб туриш каби.

Қирғизистоннинг муаммоси, қаттиқ фитналар уюштиришга қулай вазиятлар пайдо қилувчи заиф нуқталарининг кўпайиб бораётганида. Бу ҳудди ярадор одам сингари, унинг ҳар бир ярасини босса оғрийверади. Уни ким босишининг фарқи йўқ. Атамбаев АҚШни рози қила олмади, навбат уники яраларни бирин кетин босаверади. Бакиев худди шу холатда, АҚШнинг ифлосгарликларидан қўрқиб, базани чиқара олмаган эди. Уни Россия тахтидан қулатиб юборди.

Атамбаев ўзини ва Қирғизистонни қутқармоқчи бўлса, шу халқаро система остида қутқара олмайди. Тўғрироғи Қирғизистонни қутқара олмайди. Ўзи Акаев ва Бакиев сингари қочиб қутилиши мумкин. Лекин ўрнини эгалламоқчи бўлаётган призидентга, бундан ҳам заиф ва хор ҳокимият ва халқ қолади.

Шунинг учун бу Қирғизистоннинг ички муаммоси эмас, балки ташқи дунё системасининг нотўғри асосга қурилганидан. Капиталистик мабдаъга асосланувчи бу система, дунёда кризисга юз тутди. У бирин кетин ўзига тобеъ давлатларга очиқ зулмлар уюштира бошлади. Катта куфр давлатлар, ўз манфаатлари йўлида заифларини вайрон қилишмоқда. Буларни кўриб турган халқ ва уммат, буларга қарши харакатга кела бошлади. Яқин келажакда бу харакат, тўла Ислом Мабдаъсига асосланиб бўлади Инша Аллоҳ.

Қиргизистон каби заиф давлатлар муаммоси Ислом системаси билан хал қилинади. Уларнинг барчаси Халифанинг қўл остида ички ва ташқи зулмлардан химоя қилинади. Шунинг учун биз мусулмонлар турган юртларимизда, сиёсатимизга, иқтисод, ижтимоъ, урф одатларимиз.. ва хоказо ҳар бир алоқаларимиздаги куфр системасини, ўша сохамиздан суриб чиқариш учун қаттиқ харакат олиб боришимиз вожиб. Бу Инша Аллоҳ, бизларни Сурия, Миср ва бошқа юртларимизда куфр томонидан олиб борилаётган мусулмонларни қатлу омм қилиш ишларида, уларга қаршилик қилаётганлар билан бир сафда туриб харакатланган савобини беради. Муҳими уларга ёрдам бермаганларга бўладиган Аллоҳнинг ғазабидан қутилиб қолиш имконини беради Инша Аллоҳ.

Абу Али

Қирғизистон “Úизбут таҳрир” медиа бўлими.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here