بسم الله الرحمن الرحيم
Mусулмонлар бу ойни ғанимат билсинлар
Эй биродарлар, рамазонда тоат-ибодатларга талпиниб киришишингиз албатта биз бу дунё учун яратилмадик, гарчи нафс шаҳват-истаклари дунёни ғоя ва орзу-мақсад деб тасаввур қилса-да, бироқ биз бу дунё учун яратилмадик, деган иймон-эътиқодингизга қатъий далолат қилиб турибди. Чунки сиз дунёнинг кўплаб лаззатларини уни тарк қилишни буюрган Зотни рози қилиш учун тарк қилдингиз. Бу эса дунё ғоя эмаслигини, аксинча биз у орқали охиратга ўтиб борадиган бир ўтиш йўли эканини англатади. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
]وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا[
– ”Ва Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутма“. [28:77]
]َمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ لَعِبٌ وَلَهْوٌ وَلَلدَّارُ الآخِرَةُ خَيْرٌ لِّلَّذِينَ يَتَّقُونَ أَفَلاَ تَعْقِلُونَ[
– ”Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Албатта, Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун охират диёри яхшироқдир. Ақл юргизмайсизларми?!“ [6:32]
]وَفَرِحُواْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا فِي الآخِرَةِ إِلاَّ مَتَاعٌ(
– ”(Мушриклар) мана шу ҳаёти дунё билан шод-ҳуррам бўлдилар, Ҳолбуки бу ҳаёти дунё охират олдида фақат бир арзимас матодир“. [13:26]
]مَن كَانَ يُرِيدُ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَالَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لاَ يُبْخَسُونَ + أُوْلَـئِكَ الَّذِينَ لَيْسَ لَهُمْ فِي الآخِرَةِ إِلاَّ النَّارُ وَحَبِطَ مَا صَنَعُواْ فِيهَا وَبَاطِلٌ مَّا كَانُواْ يَعْمَلُونَ(
– ”Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч кандай насиба йўқдир. Уларнинг бу дунёда қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир“. [11:15, 16]
]فَأَمَّا مَن طَغَى + وَآثَرَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا + فَإِنَّ الْجَحِيمَ هِيَ الْمَأْوَى + وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى + فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى[
– ”Бас, ана ўшанда ким туғёнга тушган ва ҳаёти-дунёни (охиратдан) устун қўйган бўлса, у ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур! Энди ким (қиёмат куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса, у ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур“. [79:37-41]
Бу ва бошқа оятлар мўминдаги асл-асос охиратга кўз тикиб талпиниш, уни боқий ҳовли деб ҳисоблаш, дунёга эса фақат охиратга элтувчи бир ўтиш йўли сифатида қараш эканлигига қатъий далолат қилади. Расулуллоҳ(с.а.в)дунёга шундай назар билан қараганлар. Зеро Пайғамбаримиз шундай дедилар:
«Дунёда бир ғариб каби ёки ўткинчи бир йўловчи каби бўл» (Бухорий ривояти). Ва яна дедилар:
«Агар дунёнинг Аллоҳ наздида пашша қанотичалик қадри бўлганда эди, кофирга ундан бир қултум сув ҳам бермаган бўларди» (Термизий ривояти). Пайғамбаримиз(с.а.в)яна шундай дедилар:
«Албатта жаннатдаги биронтангизнинг қамчиси ўрничалик жой дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир» (Бухорий ривояти). Бундан бошқа нусуслар ҳам мусулмон дунё, унинг лаззатлари, ҳою ҳаваслари учун яшамаслигини, аксинча охират учун яшашини таъкидлайди.
Мусулмонларнинг дунё ҳақидаги нуқтаи назарларидаги асл-асос мана шу экан, демак дунёвий лаззатлар ва манфаатлар бирон ишга қадам қўйиш ёки қўймасликда асос бўлмайди, яъни бу нарсалар мусулмон наздида амаллар ўлчови бўлмайди. Чунки мусулмон бу дунё учун яшамайди. Инсон наздида ишлар ўлчови у нима учун яшаётган бўлса ўша нарсага чамбарчас боғлиқдир. Мана бу асримизда Ғарб ўзини идеал-намунавий ҳаёт кечираётган қилиб кўрсатишга уринмоқда. Либерал капиталист шу дунё учун яшайди. У дунёни ўз ишларининг ўлчови қилиб олади. Шунинг учун ишга ундан келадиган манфаатга қараб қадам қўяди ёки қадам қўймайди. Биз уларга эргашмаслигимиз, улардан таъсирланмаслигимиз керак. Аллоҳ Таоло Қорун ва у билан фитналанган кимсалар ҳақида шундай деди:
]فَخَرَجَ عَلَى قَوْمِهِ فِي زِينَتِهِ قَالَ الَّذِينَ يُرِيدُونَ الْحَيَاةَ الدُّنيَا يَا لَيْتَ لَنَا مِثْلَ مَا أُوتِيَ قَارُونُ إِنَّهُ لَذُو حَظٍّ عَظِيمٍ[
– ”Сўнг, (Қорун) қавми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: «Эх, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу давлат бўлса эди. Дарҳақиқат у улуғ насиба эгасидир», дедилар“. [28:79]
Бу оят Қорун ва унинг мол-дунёси билан фитналанмаган мўминлар ҳақида хабар бериш билан якунланади:
]وَقَالَ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ وَيْلَكُمْ ثَوَابُ اللَّهِ خَيْرٌ لِّمَنْ آمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا وَلاَ يُلَقَّاهَا إِلاَّ الصَّابِرُونَ[
– ”Илм-маҳфират ато этилган кишилар эса: «Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! У (савобга) фақат сабр-қаноатли кишиларгина эришурлар», дедилар“. [28:80]
Демак мусулмон ҳаёт кечирар экан унинг ғояси Аллоҳ ризолиги бўлади. У қалби билан охиратга талпиниб, жаннатга киришни ва дўзах ўтидан нажот топишни умид қилиб ҳаёт кечиради.
Аллоҳ ризолигини топиш ва Унга ибодат қилиш учун яшайдиган мусулмон Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилади, У Зотни ғазаблантирадиган ишлардан ўзини олиб қочади. Яъни Аллоҳнинг амр ва наҳийларига қаттиқ амал қилади. Яъни унинг ишлардаги миқёс-ўлчови Исломий шариатда қатъий кўрсатиб қўйилган ҳалол ва ҳаром бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в)дедилар:
«… ҳалол Аллоҳ ўз китобида ҳалол қилиб қўйган нарсадир ва ҳаром Аллоҳ ўз китобида ҳаром қилиб қўйган нарсадир» (Термизий ривояти). Пайғамбаримиз(с.а.в)яна шундай дедилар:
«Аллоҳ ўз пайғамбари тилида нимани ҳалол қилган бўлса, бас у қиёмат соатигача ҳалолдир ва Аллоҳ ўз пайғамбари тилида нимани ҳаром қилган бўлса, бас у қиёмат соатигача ҳаромдир» (Доримий ривояти). Аллоҳ Таоло эса шундай дейди:
]وَلاَ تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَـذَا حَلاَلٌ وَهَـذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُواْ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ[
– ”Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар“. [16:116]
Демак ҳеч кимнинг – шаъни қанчалик юксак бўлмасин ва илми қанчалик зиёда бўлмасин – ўзича ҳалол ва ҳаром қилишга ҳеч ҳаққи йўқ. Манфаатни рўкач қилиб Аллоҳнинг амр ва наҳийларига хилоф равишда бирон иш қилишни мубоҳ деб оқлашга ёки ҳаром дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки мусулмоннинг ҳақиқий манфаати Аллоҳ Таолонинг ризолигини топишдадир. Зеро биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога тоат-ибодат қилиш учун яратилдик.
Эй биродарлар, бу ойда дунё лаззатларидан бир қисмини тарк қилишдан мақсадингиз Аллоҳ ризолигини топиш экан, демак ҳукмларнинг ҳаммасига қаттиқ амал қилишингиз лозим бўлади. Чунки манба бирдир, уларни шаръий ҳукм қилган Зот бирдир. Зеро намоз ва рўзага буюрган Зот ҳукм сўраб шариатга мурожаат қилишни ва уни татбиқ этишга ҳаракат қилишни ҳам буюрди. Осийлик ва гуноҳлардан наҳий қилган Зот ҳукм сўраб тоғутга мурожаат қилишдан ва унга рози бўлишдан ҳам наҳий қилиб, қайтарди. демак Аллоҳга ўзимиздан яхши амалларни кўрсатишимиз, намоз, рўза билан, шариатни ҳукмрон қилишга ва мусулмонлар юртларини бирлаштиришга ҳаракат қилиш билан У Зотга итоат қилишимиз, осийликлардан, шу жумладан куфр тузумларига рози бўлишдан ёки уларни татбиқ этишга ёрдамлашишдан ёки мазҳабчилик, маҳаллийчилик, ватанчилик, миллатчилик чақириқлари каби янги жоҳилиятга даъват қилишдан ёки мана шу асрдаги тоғутлар ортидан эргашишдан сақланишимиз лозим. Чунки бу тоғутлар ўз умматларига бу дунёда ҳеч қандай манфаат етказишмади. Аксинча улар ўзлари билан турган, ўзларини қўллаб-қувватлаган, ўзларига эргашган барча кимсалардан тонишади. Машҳадул азим (қиёмат куни) улар ҳатто ўзларига таянч, ёрдамчи бўлган кимсаларга ҳам ҳеч қандай манфаат етказишмайди. Аллоҳ Таоло деди:
]إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُواْ مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُواْ وَرَأَوُاْ الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الأَسْبَابُ + وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُمْ بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ[
– ”У Кунда пешволар эргашувчилардан тонадилар ва ҳаммалари азобни (кўзлари билан) кўрадилар. (У Кунда уларни боғлаб турадиган) баҳонаю сабаблар узилади. Эргашувчилар: «Қанийди, яна бир карра (яшашнинг) иложи бўлса-ю, улар биздан тонганларидек, биз ҳам улардан тонсак», дейдилар. Шундай қилиб, Аллоҳ Таоло уларнинг қилган амалларини ўзларига ҳасрат-надомат қилиб кўрсатади ва улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар“. [2:166, 167]
Бу ой Қуръон ойидир, ҳидоят ва баййинот ойидир, раҳмат, мағфират ҳамда дўзахдан озод бўлиш ойидир, савоблар кўпайтирилиб, гуноҳлар каффорат қилинадиган ойдир, хуллас мусулмонлар учун энг афзал бўлган ойдир…
Рамазон ойи мусулмонлар Аллоҳ Субҳанаҳунинг розилиги ва Унинг нусратига ҳар доимгидан ҳам муҳтожроқ бўлиб турилган бир пайтда кириб келди. Аллоҳнинг нусрати, Унинг динига ёрдам бераётган, ҳамда онгли тарзда даъват олиб боришда Расулуллоҳ(с.а.в) тутган рушду ҳидоят йўлини тутаётган мўминларгагина ҳадя этилади. Мусулмонлар нусрат ёлғиз Аллоҳнинг қўлида эканлигига ҳамда уларнинг душманларининг моддий қувватлари ва қудратлари қай даражага етмасин, Аллоҳнинг иши уларни албатта мағлуб этишига ва уларни ортда қолдиришига қатъий эътиқод қиладилар. Зеро, нусрат масаласи аввалда ҳам охирда ҳам Аллоҳнинг розилигига боғлиқдир. Аллоҳнинг розилиги эса, Унинг тоатига боғлиқдир. Шундай экан, мусулмонлар бу ойни ғанимат билсинлар. Бу ойни Аллоҳ уларнинг барча гуноҳларини мағфират этадиган ой қилиб олсинлар. Уларнинг гуноҳлар мағфират қилиниши учун эса, чин дилдан истиғфор айтиб, чин дилдан тавба қилишлари лозим. бу мусулмоннинг олдида жаннат эшикларини очади ва жаҳаннам эшикларини ёпади ҳамда унга рўза ва намозларни чиройли адо этилишининг муокфоти Аллоҳ унинг ўтган барча гуноҳларини мағфират қилиши эканлиги ҳақида хушхабар беради.
Чунончи, ҳар бир фарзни адо этишда ҳам тиришқоқлик қилиш лозим. Шундай экан, мусулмонлар, хусусан даъватчи ушбу саховатли ойдан бошлаб қуйидаги ишларни бажариши лозим.
1. Аллоҳга комил суратда тоат этишга бўлган азму-қарорни янгилаши. Бу билан у Рамазон ойида рўза тутиш, кечалари ибодат қилиш, истиғфор айтиш ва дуолар қилиш каби Аллоҳнинг ибодатлари билангина машғул бўлиб қолиб, сўнг шу машғуллик сабабли бошқа вазифаларни тарк этмаслиги. Унинг амри маъруф ва наҳий мункарни тарк қилиши ҳам, даъватни ёйишдан тўхтаб қолиши ҳам жоиз эмас. Аксинча, булар ҳам ҳамма вақт, айниқса Рамазон ойида талаб этиладиган фарзлардир. Рамазон ойида ибодатларни адо этиш тўғрисидаги ҳукмлар ҳеч қайси ҳолатда Аллоҳнинг бошқа бир ҳукмини бекор қилиб қўйиши жоиз қилмайди. Аллоҳнинг талаб этилган аҳкомларининг бирортасини бекорга чиқариш Унинг ғазабига сабабчи бўлади. Рамазон ойида мусулмоннинг, хусусан даъватчининг талаби Аллоҳнинг ризолигини талаб қилиш ҳамда У ғазабланадиган нарсалардан узоқ бўлишдан иборат бўлади.
2. Рамазон ойида масжидларни тўлдириб Рамазон чиқиб кетиши биланоқ масжидларнинг тарк этадиган мусулмонлар билан танишиши ва бу танишишни ўзининг йил бўйи олиб борадиган фаолиятига замин қилиб олиши. Фақат Рамазон ойида масжидга қатнайдиган мусулмонда ҳам хусусан Рамазон ойида уни даъватига лаббай деб ижобат қиладиган қилиб қўядиган бир яхшилик бор. Шунинг учун даъватчи унинг қалби ва ақлини намозларни муҳофаза қилишга ҳамда унга буюрилган барча буйруқлар ва уни қайтарилган барча қайтариқларида унинг устидаги Аллоҳнинг ҳаққини адо этишга очиш учун унинг қалбида бу яхшиликнинг борлигидан фойдаланиб қолиши лозим.
3. Ўзининг амалларини қайта кўриб чиқиши, барча қилган гуноҳларидан Аллоҳга истиғфор айтиши, истиғфор ва тавбаларни ҳеч қачон осийлик қилинмай ибодат қилиниш ҳаққига эга бўлган яратувчисига боғланган ҳолда чин дилдан тавба қилиши. Мусулмон гуноҳнинг кичиклигига эмас, балки, яратувчи зотнинг буюклигига қарайди. Зеро истиғфор ва тавба қалбни мусаффо ва пок этади. Қалбнинг мусаффо ва пок бўлиши эса нусратдан олдинги ўринда туради. Аллоҳ таоло айтади:
}وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنْتَ مَوْلَانَا فَانصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ{
– «Бизларни авф эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг ҳожамизсан! Бас, кофир қавм устига Ўзинг бизни(нустарингла) ғолиб қил!» [2:286]
}وَمَا كَانَ قَوْلَهُمْ إِلَّا أَنْ قَالُوا رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ{
– «Уларнинг айтган гаплари фақат шундан иборат эди: «Парвардигоро, гуноҳларимизни ва ишларимиздаги хатоларимизни мағфират айла, қадамларимизни собит қил ва кофир қавм устига Ўзинг бизни(нустарингла) ғолиб қил!» [3:147]
4. шу кундан бошлаб ҳар бир ишда ақл тўғри деган, фойда келтирадиган ёки зарарни кетказадиган нарсани эмас, балки шариатни ўлчов қилиш. Чунки, Аллоҳ Таоло мусулмонлар наздида амалларнинг ўлчовлари шаръий ҳукмлар бўлиши керак, деб ҳукм қилди. Аллоҳ Таоло айтди:
}وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً مُبِينًا{
– „Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган – буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“. [33:36]
Демак, мусулмон шаръий ҳукмлар асосида бир ишни қилади ёки бу ишни қилишдан сақланади. Агар ҳалол бўлса, бу ишни қилади, агар ҳаром бўлса, ўзини тўхтатади. Ислом мусулмон кишига унинг учун ҳақиқий бахт-саодат тушунчасини белгилаб бергани учун мусулмон ҳаёт йўлида Аллоҳнинг розилигига етишни бахт-саодат деб билади. Қачонки Аллоҳнинг ризосига етишини ҳис қилгандагина, у бахт-саодатга эришган бўлади. Аллоҳ Таоло айтди:
}أَلاَ بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ{
– „Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур“. [13:28]
Мусулмон киши ҳаётда амалини шаръий ҳукмларга боғлагандагина Аллоҳнинг розилигига эриша олади. Аллоҳ Таоло айтади:
}قُلْ إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَاي وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ{
– „Айтинг (эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир»“. [6:162]
Шунингдек, унинг ҳавойи нафси ҳақиқий Исломга тобе бўлиши вожиб. Аллоҳ Таоло айтди:
}وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنَ الحَقِّ{
– „… ва сизга келган ҳақдан юз ўгириб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!“. [5:48]
Аммо мусулмон киши амалида шаръий ҳукмларни ўлчов қилиб олмас экан, унинг учун хорлик, алам ва бадбахтликдан бошқа нарса бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:
}وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا{
– „Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур…“. [20:124]
Саҳобаи киромлар буни жуда яхши тушунишган. Шунинг учун шаръий ҳукмларни ўзларининг амаллари учун ўлчов қилишиб, ҳаётларини шу шаръий ҳукмларга мувофиқ ўтказишган. Шунингдек, амалларини шу ҳукмлар билан боғлаб, ҳавойи нафсларини ҳам мана шу ҳукмлар билан бошқаришган. Бухорий Оиша(р.а)дан ривоят қилади, ул зот айтадилар:
«Аллоҳ аввалги муҳожир аёлларни раҳмат қилсин, улар Аллоҳ Таоло: „… ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!“ оятини нозил қилган пайтда чопонларини йиртишиб, уни рўмол қилиб ўрадилар». Шунингдек, имом Аҳмад Рофеъ ибн Хадиждан ривоят қилган ҳадисда ҳам уларнинг шаръий ҳукмларни қандай ушлаганлари кўриниб турибди. Рофеъ айтди:
«Биз Расулуллоҳ (с.а.в) замонларида ерни ҳосилини йиғиштирмай туриб сотардик, шунингдек ерни учдан бир, тўртдан бир ва белгиланган таом муқобилига ижарага берардик. Бир куни амакимлардан бири келиб, Расулуллоҳ (с.а.в) бизни ўзимиз учун манфаатли бўлган ишдан қайтардилар. Аллоҳ ва Расулига итоат қилиш биз учун манфаатлироқ. Бизни ҳосили йиғиштирилмаган ерни сотишдан ва ерни ҳосилни учдан бири, тўртдан бири ва белгиланган таом муқобилига ижарага беришдан қайтариб, ернинг эгаси ўзи эксин ёки экдирсин деб буюрдилар. Ва ернинг ижараси ҳамда бошқа ишларнинг яхши эмаслигини айтдилар», деди. Улар Аллоҳ Субҳонаҳунинг розилигини сотиб олиб, дунёнинг ўткинчи ноз-неъматларини сотиб юборганликлари учун бахт-саодатга эришдилар. Мана саййидимиз Суҳайб(р.а) Аллоҳ ва Расулига ҳижрат қилишдан тўсмасликлари учун Қурайшга ўзининг бор мол-мулкини бериб юборди. Саййидимиз Мусъаб эса ёш, танти йигит бўлиб, Уҳуд жангида шаҳид бўлди. Унинг кафанланадиган кафани ҳам йўқ эди. Улар шунчалик фақир бўлишларига қарамасдан, ўткинчи дунё учун ҳаракат қилмадилар, балки уларнинг мақсадлари Аллоҳ ризосига етиш бўлган. Ва ҳақиқатда бунга эришганликлари Қуръони Каримда баён қилинди. Аллоҳ Таоло айтди:
}لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنِ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ{
– „(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Аллоҳ мўминлардан – улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида – рози бўлди“. [48:18]
Мусулмонлар асрлар давомида шариат ҳукмларини ўз амалларига ўлчов қилишгани сабабли дунёни бошқаришди ва раҳмату саодат ҳаётида яшаб, уларнинг дунёю охират ишлари яхши бўлди.
Эй мусулмонлар!
Шаръий ҳукмларни амаллар учун ўлчов қилиш, яъни мусулмоннинг амаллари шаръий ҳукмларга мувофиқ бўлиши мусулмоннинг ишини гапига мувофиқ қиладиган нарсадир. Шундай экан, кимки Аллоҳни Раббим, Муҳаммадни пайғамбарим, Исломни диним деб иймон келтирса, ўзининг қилаётган ишида Аллоҳнинг буйруқларию тақиқларига хилоф иш қилиши жоиз эмас. Аллоҳ Таоло айтади:
}يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لاَ تَفْعَلُونَ + كَبُرَ مَقْتًا عِنْدَ اللَّهِ أَنْ تَقُولُوا مَا لاَ تَفْعَلُونَ{
– „Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар?! Ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз,деб)айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)“. [61:2,3]
Балки унинг ишлари гапларига мувофиқ бўлиши вожиб. Ана шундагина унинг иймони содиқ бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:
}إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَنْ يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ{
– „Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи «эшитдик ва бўйсундик», (демоқдир). Ана ўшаларгина нажот топгувчилардир“. [24:51]
Шунингдек, мусулмоннинг ғоя-мақсади Аллоҳнинг розилигига етиш бўлиши вожиб, бу нарса эса Аллоҳнинг буюрган нарсаларига риоя қилиш ва қайтарган нарсаларини қилмасликдир. Табароний «Мўъжам ас-Сағир» китобида Муоз ибн Жабалдан ривоят қилади. Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар:
«Огоҳ бўлинглар, Исломнинг тегирмони айланаверади, шундай экан, у қандай айланса ҳам Китоб (яъни Қуръон) билан айланинглар. Огоҳ бўлинглар, тезда Китоб ва султон икки томонга ажралиб кетади, сизлар Китобдан ажралманглар. Огоҳ бўлинглар, тезда сизларнинг устингизга шундай амирлар келади, агар уларга итоат этсангизлар, улар сизларни адаштиришади, агар итоат этмасангиз, сизларни ўлдиришади. Муоз сўради: ё Расулуллоҳ, биз нима қиламиз? Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: Ийсо ибн Марямнинг асҳоблари қилган ишни қиласизлар. Уларни арралар билан арралашди, ёғочларга михлашди. Аллоҳга итоат қилган ҳолда ўлиш Унга осий бўлиб яшагандан кўра яхшироқдир». Исломий Халифаликни қулатиш билан мусулмонларнинг ҳаётидан шаръий ҳукмлар узоқлаштирилмаганда ва малай ҳокимлар тарафидан капиталистик ҳазорат ва унинг ўлчовлари қўйилмаганда эди, мусулмонлар шаръий ҳукмга мувофиқ яшаётган ва икки дунё саодатига эришаётган бўлур эдилар.
Мусулмонлар капиталистик ҳазорат ўлчовлари билан таъсирланмасликларини таъминлаш учун ва мусулмонлар наздида Исломдаги бахт-саодат тушунчаси ҳамда амаллар тушунчаси йўқ бўлиб кетмаслиги учун капиталистик куфр тузумларидан қутулишга ва тўғри йўлдаги Халифаликни барпо қилиш орқали Исломий ҳаётни янгилашга ҳаракат қилаётган мухлис кишилар билан бирга ҳаракат қилишимиз вожиб. Мана шу тўғри йўлдаги Халифаликкина Ислом қонунларини татбиқ қилиб, ақида, тушунчалар, Исломий ўлчовларни ҳимоя қилади ҳамда мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини ва саодатларини қўриқлай олади. Расулуллоҳ (с.а.в):
«اَلْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади», деганлар (Саҳиҳи Муслим ривояти).
Муттақий.