Мужоҳидлар Бирмада

0
685

Шу кунларда Рохиня халқи дунёда энг кўп таъқибга учраган озчилик гуруҳлардан бири ҳисобланади. Бирмада улар фуқароликдан ва фундаментал ҳуқуқлардан маҳрум. Бу юртда уларни Бангладешдан келган ноқонуний иммигрантлар, дея камситишади.

Бу ҳақида ҳар замон бир гапириб қўядиган БМТ Бош котиби Пан Ги-Мун яна Бирмада Рохиня мусулмонларининг аянчли аҳволига эътибор қаратди.

“Президент Тейн Шейн этник зўравонлик ортида турганлар жазога тортилишини таъминласин, ғалаёнга туртки берган кескинликни юмшатишга ҳаракат қилсин”, – деди Пан Ги-Мун.

“Бу муаммолар ҳал этилмас экан, жамиятдаги бўлиниш яна қон тўкилишига олиб келади ва Бирма бошлаган ислоҳотларни издан чиқаради”, дея қўшимча қилди у.

Буддистлар ва озчиликдаги мусулмонлар ўртасидаги ихтилоф ўтган йилдан бери давом этмоқда. Минглаган Рохиня мусулмонлари аёвсиз тарзда ваҳшийларча ўлдирилган ва ўн минглагани хароб аҳволда, палаткаларда ҳаёт кечиради.

Айни пайтда Роҳинжа мусулмонларини буддавий мушриклар қатли омидан ҳимоя қилиш учун мужоҳидлар Бирмага етиб боришгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Роҳинжа мусулмонларини ҳимоя қилиш учун йўлга отланган мужоҳидлар Бангладеш, Индонезия ва Покистон мусулмонларидан ташкил топганлиги ва Амир Абу Сафийя ва Амир Абу Ориф бошчилик қилаётгани айтилмоқда.

Хабарларда айтилишича, буддисларга қарши жангни бошланган ва бир нечта бутпараст, жумладан буддавийларни мусулмонларни оммавий қирғин қилишга бош-қош бўлган бир руҳоний ҳам ўлдирилган.

NO COMMENTS