Парда ортидаги фаолиятлар

614
0

11

Тожикистон масъулларидан бири Дашанбе шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистондаги вазиятни издан чиқариш учун парда ортида айрим ишлар олиб борилаётгани ҳақида гапирди.

Тожикистон президенти аппарати қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази раисининг муовини Сайфуллоҳ Сафаров жорий йилда ўтказилиши кутилаётган президент сайловлари арафасида ўлкада тартибсизлик келтириб чиқариш учун айрим фаолиятларнинг мавжудлиги ҳақида хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё минтақасида геополитик ўйинлар олиб борилмоқда ва бу ўйинлар Тожикистон вазиятини бузиши мумкин.

Сайфуллоҳ Сафаров бу геополитик ўйинлар Россия ва Хитойнинг Марказий Осиёдаги манфаатларини қисқартириш учун амалга оширилаётганини урғулади.

Аммо у парда ортидаги бу ўйинлар қайси давлат, гуруҳ ёки шахс томонидан олиб борилаётганлиги ҳақида гапирмади.

Сайфуллоҳ Сафаровнинг таъкидлашича, Тожикистон ўзининг ҳамкорлари, жумладан Россия ва Хитой билан бирга бу каби таҳдидларни бартараф этишга қодир.

Айни пайтда М-Vector тадқиқот ширкати томонидан сўровларга кўра Ўзбекистон Тожикистон учун энг хатарли давлат, ҳатто Афғонистондан ҳам хатарли давлат сифатида кўрилган. Тожикистонликлар ўзига “хатарли душман” деб биладиган мамлакатлар орасида АҚШ ҳам бор.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here