Миср ҳарбийлари ким томонда

619
0

123

Ҳарбий нотиқ Полковник Аҳмад Муҳаммад Али намойишлар изидан чиқиб кетганлиги ва қуролли бир гуруҳ республика қўриқчилари баракларига ҳужум қилганлигига ишора қилиб, “бу ерда намойишчиларни ҳарбий казармаларга ҳужум қилишга тарғиб қилиш учун провакацион ишлар кетмоқда”, деди. Унинг таъкидлашича, ҳарбийлар Миср халқининг хавфсизлиги билан ўйнашиш ва унга зарар етказишларига йўл қўймайди.

Негадир ҳарбий нотиқ мустамлакачи давлатлар манфаъатини “Миср халқининг хавфсизлиги”, деб атади. Миср халқининг хавфсизлигини таъминлашни хоҳлаганлар қуролсиз тинч намойишчиларга қарата ўқ узиши, ўнлаб одамларни ўлдириб, юзлаган одамларни жароҳатлаши мумкинми?! Ахир ўша намойишчилар ҳам Миср халқи эмасми?! Буни Полковникнинг ўзи ҳам тан олиб, “биз шуни биламизки, ғазабга тўлган намойишчилар ҳам Миср халқидир, ҳар бир мисрликнинг биродаридир”, дея билдирди.

Ҳарбийлар Мурсийни тахтдан ағдараётганда ҳам мана шундай ёлғон баёнотлар билан кўз бўямачилик қилган эди. Ўшанда давлат телевидениясида чиқиш қилган қуролли кучлар бош қўмондони Абдул Фаттоҳ Сисий халқ талабига жавоб беришга чақириб, “Миср халқи оғир кунларни бошидан кечирди ва кечирмоқда. Халқ талабларига қулоқ солишимиз ва бағримизга олишимиз лозимдир”, деган эди.

Агар ростдан ҳам Сийсий халқ талабига қулоқ соладиган бўлса, унда нега Миср халқининг 93% ташкил қиладиган мусулмонларнинг “Биз фақат шариат билан яшашни хоҳлаймиз, шариатдан бошқаси бизга керак эмас”, деган талабига қулоқ солмаяпти. Ҳусни Муборакни қулатган халқ Ислом дея ҳайқирганда унинг қулоғига том битганмиди.

Биз бу гапларимиз билан Мурсийни оқламоқчи эмасмиз. Мурсий Миср халқини ишончини оқлай олмади. Миср халқи Исломий туйғуларидан келиб чиқиб, Мурсийни сайлаган эди. Улар Мурсий ҳокимият тепасига келса Исломий ҳаёт юзага келишини кутган эди. Хозирда ҳам жонини тикаётганлар Мурсийни деб эмас, Мурсий ҳокимиятга қайтса, Ислом қайтади деб шундай қилишяпти. Аммо Мурсий жаноблари эса уммат олдида Шариат ҳукмларини қайта тиклаганлиги ҳақида ҳисобот бериш ўрнига Обамага сим қоқиб демократия қадам-бақадам ривожланиб бораётгани ҳақида ҳисобот берди. “Бисмиллаҳирроҳманирроҳим”, деб гапни бошлаб, шариатни эмас, демократияни ижро қиламиз деб турган одамни оқлаб бўлар эканми?!

Нима бўлганда ҳам уммат Исломдан бошқасига рози бўлмаяпти. Бу эса қувонарли ҳолдир. Агар мана шу ҳарбийларимиз ғарбга малайлик қилишни бас қилиб, нусрат талабига жавоб беришганда эди, уммат аллақачон фаровон ҳаётни қўлга киритган бўларди. Нусрат талабига жавоб берганлар ҳам икки букилиб АҚШ ёки Англияга ҳисобот топшираётган бўлмасди. Балки икки дунё бахт саодатига эришган бўларди. Бу дунёда Иккинчи рошид Халифаликнинг ансорлари дея тарих зар варақларида муҳрланиб қолиш бахтига муяссар бўлса, охиратда эса Росулуллоҳ с.а.в.нинг ансорлари сафида туриш бахтига муяссар бўларди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here