Афғонистон ҳукумати «Толибон» ҳаракати билан ярашиш ҳамда мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш ҳақида тезлик равишда музокаралар бошлашликка интиляпти. Бундай баёнотни Афғонистон президенти Ҳомид Карзай шанба куни Қобулда Британия премер-министри Дэвид Кэмерон билан муштарак матбуот анжумани чоғида берди.
Толиблар билан музокаралар “олий даражада мақсадга мувофиқдир”, такидлади мамлакат раҳбари. “Биз умид қиламизки, тинчлик музокаралари имкон қадар тезроқ бошланади. Биз тинчликни ва барқарорликни хоҳлайимз, биз мамлакатга толибларнинг қайтишини ва улар жамиятга сингиб кетиб унинг бир қисмига айланиб қолишини хоҳлаймиз. Биз улар билан иш олиб боришликка тайёрмиз”, – деди у.