НЬЮ-ЙОРК, 27 июн /ИТАР-ТАСС/. АҚШнинг Федерал ҳукумати бугун 19 яшар Джохар Царнаевга тўрт кишини ўлдирганликда айблов қўйди. У Бостондаги террорчилик амалиётни уюштирганликда айбланади. Бу ҳақда Бостон прокуратураси вакили маълум қилди.
Содир этган жинояти учун Царнаевни ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ кутади.