С. Лавров: Биз кимга қарши кураш олиб бораётганимизни тушунишимиз керак.

554
0

0001

Ғарбнинг сурия мухолифатига қурол етказиб беришлиги ноқонуний ҳамда хатарлидир, баён қилди Россия ташқи ишлар министри Сергей Лавров “Блумберг” ва АР маълумот агентликларига берган интервьюсида. “Минтақага турли йўллар билан қурол кириб келяпти ва агар мухолифатнинг қандай қурол ишлатаётганига қаралса, Ғарб, шу жумладан АҚШ, катта миқдорда қурол етказиб бераётгани маълум бўлади. Бу қуроллар ноқонуний етказиб келинмоқда”, – такидлади Лавров.

“Яширин ҳолда қурол етказиб бериш давом этмоқда, бу эса ўта хавфлидир, чунки мухолифатнинг етакчи гуруҳлари – булар экстремистлардир”, – қўшиб қўйди у.

“Америкаликлар Иорданияда ҳарбий машқлардан сўнг «Петриотларини» ҳамда Ф-16 қирувчи учоқларини қолдиришмоқда, “бундай қилманглар” деб эса уларга ҳеч ким айтмаяпти. Минтақа қуролга тўлиб бўлган. Улар орасида минтақа мамлакатларига аввал етказиб келинган ҳужумкорлари ҳам бор ва бу қролларнинг баъзилари Сурияга кириб келяпти”, – деди Лавров.

“С-300 хусусидаги шартномага келсак, у мутлақо қонуний ва тиниқдир ва у халқаро қоидага ҳамда Россия қонунчилигига мос келади, – аниқлик киргизди Лавров мухбирлар саволига жавоб бера туриб. – Шартнома татбиғи хали ниҳоясига етгани йўқ”.

Россиялик министр Ғарбни, режимларни саралаб ва уларга қарши курашиш ўрнига терроризмга ва экстремизмга қарши туришликка чақирди. “Муаммоларга жамоий ёндашишлик зарур ва ким билан курашаётганимизни тушуниш керак: бизга ёққан режимларга, ҳатто улар демократиялашмаган бўлса ҳам, тегмасдан, ёқмаганлари билан курашмоқдамизми ёки биз террорчилар ва экстремистлар билан кураш олиб бормоқдамизми”, – деди у. “Ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришимиз зарур. Умумий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда харакат қилишимиз керак, шахсий манфаатлардан эмас”, – қайд қилди Лавров.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here