Савол-Жавоб

876
0

794

Ассалому-алайкум.

Савол:  Суриядаги Ансорликда бирлашган гуруҳлар (Хизб-ут-тахрир) билан биргаликда иш олиб борябти деган гаплар эшитябмиз. Шу гап ростми? Агар рост булса, (Хизб-ут-тахрир)нинг тарикатида курол-аслаха билан давлат олиб борилмайди дейилган. Агар хозир Сурияда Ислом Давлати тиккаланса, бу тарикатни кандай тушинамиз?

Жавоб:   Суриядаги исломий гуруҳлар, Хизбут тахрир билан биргаликда иш олиб бораётганлари йўқ. Улар харбий соҳада ҳар қанақанги сиёсий гуруҳлардан устун бўлганликларидан харбий харакатларида хизбга муҳтож эмаслар.Лекин улар сиёсий тактика ва стротегияларда Хизбут тахрирга мухтож бўлишлари мумкин халос.

Хизбут тахрир ҳар қанақанги мусулмонга шахсий ё гуруҳлар бўлишларидан қатий назар, исломий дунёқарашга асосланган сиёсий йўлланмалар бериш ва шу йўналишда уларга йўлбошчи бўлишни ўзининг мавжуд бўлиб туришидаги асосий вазифаларидан деб билади.

Шунинг учун Хизбут тахрир, уларнинг харбий харакатларига шериклик қилмайди. Балки уларнинг ҳар бир харакатларини Ислом шариатидан ва сиёсий манфаътларидан чеккалаб кетмаслигини назорат қилиб бериши мумкин. Чунки бу умматни туб манфаътларини белгилаб бериш туркумидан бўлиб, Хизбут таҳрир бу ишини дунёнинг деярли ярмидан кўп ерида давом эттириб келади.

Суриядаги вазиятнинг аҳамиятлилиги шундаки, у ерда уммат Исломни талаб қила бошлади. Буни билиб турган куфр катталари, минтақада Асаднинг қўли билан уларни кира бошлади. Бунга қаршилик қилаётган ёки уларга ёрдам беришга уринаётган тақводор мусулмонларни эса, террористларга чиқаришмоқда.

Хизбут тахрир, ўзи танлаган исломий тариқатдан қиёматгача қайтиши мумкин эмас, акс холда бугунги кундаги келаётган Аллоҳнинг нусратидан махрум бўлади. Лекин у исломий сиёсий хизб бўлганлигидан, умматга нибатан олиб борилаётган зулм ва зўравонликларга тек қараб туриши ҳам мумкин эмас.

Шунинг учун Хизбут тахрир, Суриядаги халқ инқилобий харакатига, уни Асаднинг куфр режимидан ва дунёнинг куфр системасини унга қарши туришидан қутқариш ишларида четда туриши мумкин эмас. Балки бу ишлар сиёсий найранглар асосида олиб борилаётганидан, Хизбдан бошқа бирор гуруҳ бу хунрезликларни тиниқ англай олмайди.

Агар хозир Сурияда Ислом давлати тиккаланса ва мувоффаққиятли оёққа туриб олса, демак бу минтақадаги одамлар устидаги хизбнинг олиб борган сиёсий кураш натижаси мувоффаққияти деб тушунамиз. Негаки Ислом давлати тикланиб оёққа туриб кетиши учун, у давлат умматида албатта исломий онгдан келиб чиқувчи исломий урф шакилланган бўлиши лозим. Акс холда бу давлат асосий таянадиган уммат уни қўлламай қўяди. Шунинг учун ҳам, ана шу ваъйи оммдан келиб чиқувчи раъйи оммни шакллантириш, Хизбут тахрирга ва унинг тариқатига албатта муҳтож бўлади.

Шунинг учун Хизбут тахрир, хатто уруш холатида ҳам, ана шу асосдаги даъват услубидан бошқача йўл тутмайди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here