Шубҳали егуликлардан тийилишда ҳикмат бор.

311
0

 islam8

ҳозирда  бирон бир янгиликка салбий фикр билдирсангиз сизга қандайдир “эски одам” деган назарда қарашади. Тараққиётга қарши бўлаяпти, деб ўйлашади. Аслида биз сиз билан ўртоқлашмоқчи бўлган масала тараққиётга қаршилик эмас, балки бизга шу тараққиёт олиб келган фойда ва зарарлар хусусида бўлади.

Импорт маҳсулотларнинг қадоқ қоғозларида асосан инглиз ёки рус тилларида (Содержит

генетически измененную сою) яъни “Таркибида генетик ўзгартирилган соя бор” деган ёзувга кўзингиз  тушиши  мумкин.

Генетик ўзгартирилган  маҳсулот (генетический модифицированый продукт) нима ўзи?  Бу махсулотларни биз инсонлар учун нима фойдаси ёки нима зарари бор?
Генетик ўзгартирилган организмлар – бу ген инженерия (генно инженерия) фани асосида ўсимлик билан бирон бир тирик жон ёки микроорганизмнинг ДНКсини қўшиш, баъзи бир хусусиятларини ўзгартириш асосида вужудга келган организмлардир. Ген инженерия оддий селекционерликдан тубдан фарқ қилади, чунки оддий селекцияда ўсимлик гени билан ўсимлик гени чатиштирилиши натижасида янги нав яратилади, табиийки бу жараён жуда кўп вақт ва меҳнат талаб этади, баъзида кутилган натижаларни бермаслиги ҳам мумкин. Ген инженерия фани эса хохлаган ўсимлик билан хохлаган бирон бир тирик организмнинг генини қўшиш оқибатида янги навларни яратиш мумкин. Бу эса кўп вақт талаб этмайди,   оқибатда бундай ўсимликлар “бегона” ген ёрдамида зарар кунанда ҳашоратларга, ноқулай иқлим шароитларига чидамлилиги ошади, ҳосилдорлиги ошади, хона ҳароратида сақланганда узоқ сақланиши мумкин.

ҳайвонлардаги генетик манбалар фақатгина уларнинг қулоқларидан олинади ва қулоқларига жойлаштирилади .

Вахший ҳайвонларнинг ҳам генлари чатиштиралаяпти. Масалан, совуқ давлатларга чидамли бўлиши учун помидорга акуланинг гени чатиштирилган. Олма каби мевалар чиройли кўриниш бериши учун инсоният генидан фойдаланилган. Оғир босиши учун ҳатто чўчқанинг гени картошкага чатиштирилган. Чақннинг гени картошка ўзини қўнғиздан ҳимоя қилиши учун чатиштирилган. Гуручнинг серҳосил ва чидамли янги навларига одам гени жойлаштирилган.

Барча трансген (кўчирилган  ген) маҳсулотлар таркибида терминатор(йўқ  қилувчи , ўлдирувчи) ген бўлади. Бу ген наслни ўлдиради. Бизнинг минтақага илк бор трансген маҳсулотлар уруғ  кўринишида кириб келди ва одамлар бу уруғларни ҳосилдорлигига учиб харид қилдилар.

Боиси, наслга куч бермайдиган организмлар, масалан, сабзавотлар ва мевалар оқибатда ҳосилни кўп беради. Лекин бу ҳосилдан олинган уруғ  бепушт бўлади. Яъни биринчи йилдагина бой ҳосил олинади, холос

ҳосил аввалига сероб ва жуда яхши бўлади. Кейинги йил эса жуда ҳам оз ва сифатсиз бўлади. Ундан кейинги йил ҳосил бермайди. Бу ерда уруғ дейилганда фақатгина ўсимлик эмас, балки тирик жониворлар, хусусан, инсон пушти ҳақида ҳам гап бормоқда .

У трансген маҳсулотлар, яъни генетик таркиби ўзгартирилган маҳсулотлар инсоният насли давомийлиги учун зарарли. Трансген маҳсулотлар истеъмоли бепуштликка олиб келади

70-йиллардан бошлаб ўша трансген маҳсулотлар қўлланилган ва 10 йилнинг ичида бепуштлик ҳаддан ташқари ошган. Уруғларда гентерминатор экилган. Буни егандан кейин ,албатта  инсониятнинг ҳам уруғи йўқола бошлайди. Биринчи ёмон таъсирлари шу.

Масалан, тарвузнинг 40 кунда етиштириладиган тури бор. Авваллари август ойида тарвуз пишган бўлса, ҳозир май ойида бозорга тарвуз чиқиб кетаяпти. ҳамма нарса бизга аллақачон кириб келиб бўлган. Олма-нокларни Хитойники, Эронники деб мақтаб сотишади. Ўшани кессангиз қораймайди. Дейлик, олма ёки нокда темир модда бор бўлиб, ҳаво билан реакцияга киришса қораяди. Генетик жиҳатдан модификация қилинган олма ёки нокни кесиб бир сутка қўйсангиз ҳам қораймайди. Ўша томондан табиий эмаслигини билса бўлади.

Шубҳали егуликлардан тийилишда ҳикмат бор.

Мусулмон аҳли ўзи учун шубҳали нарсалардан, шу жумладан, ҳали оқибатлари кашфиётчиларига ҳам аниқ бўлмаган трансген маҳсулотлар истеъмолидан эҳтиёт бўлиш лозим.

«Ҳалол билан ҳаром аниқдир. Аммо ўртада шубҳали нарсалар мавжуд. Одамларнинг кўпи уларни (Ҳалол ёки ҳаром эканини) билмаслар, шунинг учун кимки шубҳали нарсалардан ўзини тийса, динини камчиликлардан сақлагай ва кимки шубҳали нарсалардан тийилмаса, у бировнинг экини чеккасида қўй боқаётган чўпонга ўхшайди. Унинг қўйларни экинга тушириш ҳтимоли бордир.

Огоҳ бўлингизки, ҳар бир подшоҳнинг ўз чегараси бор. Аллоҳнинг чегаралари У ҳаром қилган нарсаларидир. Киши баданида бир парча гўшт бор, агар у тузалса, аъзоларнинг барчаси тузалгай, агар у бузилса, аъзоларнинг барчаси бузилгай.

Огоҳ бўлингизки, у – қ0албдир!»

Абу  Тасним .

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here