Миллатлараро муомалалардан фойдаланиш режалари бўлган

576
0

сатыбалди

Жўғўрқу Кенеш мажлисида мамлакатда пайдо бўлган вазият тўғрисидаги ахборотини тинглаган Қирғизистон Республикаси бош вазири Жантўра Сатибалдиев бу акция олдиндан ўйланиб, атайлаб уюштирилганлиги ва бунинг ортида миллатлараро муомалалардан фойдаланиш режалари бўлганлиги ҳақида гапирди.

“Бу акциянинг ортида миллатлараро муомалалардан фойдаланиб, воқеани урчитиш режалари бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Шу билан бирга ҳудудларда мана шу каби акцияларни ўтказиш режалари бўлганлиги тўғрисидаги ахборотлар ҳам мавжуд. Шу туфайли вазият бугунги кунга қадар назорат остига олиниб, штат тартибида фаолият юритилмоқда”,-деди Жантўра.Сатибалдиев.

Шунингдек бош вазир бундай вазиятни юзага келишига ҳокимият сабабчи бўлганлигига ҳам эътибор қаратиб, маҳаллий ҳокимият билан эл ўртасидаги тиғиз алоқанинг йўқлиги ҳақида айтиб ўтди.

“ Сабаби, эл асосан ижтимоий вазият бўйича норозиликларини билдирмоқда. Бу масалаларнинг 50% ни бунга қадар ҳукуматнинг вакили ўзи ҳал қилиб қўйиши керак эди”, – деди Ж.Сатибалдиев.

Унинг гапларидан тушунилишича, давлат томонидан 100% ҳал қилиниши лозим бўлган халқ муаммоларининг ярми ҳам ҳал қилинмаган. У бу муаммолар қандай ва қачон ҳал қилиниши ҳақида гапирмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here