19 май, якшанба куни Туниснинг марказий қисмидаги Қайруан шахрида “Ансор аш-Шариа” (Шариат ҳимоячилари) исломий гуруҳи тарафдорлари билан полиция ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда бир киши қурбон бўлган, ярадор бўлганлари 15 киши. Бу ҳақда араб маълумот воситалари хабар қилади.
Айнан шу шахарда “Ансор аш-Шариа” ўзининг 40 мингга яқин тарафдорлари иштирок этиши кутилаётган конгресс ўтказишни режалаштирган эди.
Аввалроқ исломчилар тарафдорларининг хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлари Тунис пойтахти чекасидаги Ат-Тадамун маҳалласида бошланган. Ҳукумат тарафидан бу тадбирни ўтказишликка қўйилган таъқиқ сабабли конгресс уюштирувчилари ўз йиғинларини шу маҳаллага кўчиришган эди.
Куннинг иккинчи ярмидан кейин оломон тўлқини сусая бошлади. “Ансор аш-Шариа” конгрессни бир хафта кейинга, 26 майга кўчирганлиги ҳақида маълумот тарқади.
“Жасмин инқилоби” натижасида ҳукуматга келган “Ан-Нахда” мўътадил исломчилар партияси билан радикал исломий гуруҳлар ўртасидаги қарама қаршиликлар 2011 йилнинг январ ойидан буён кучайиб бормоқда.